«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
11:58, 22.09.2021 21980

Қовоқ ва пишлоқдан тайёрланадиган мазали оддий запеканка рецепти

Запеканкани, нафақат тушлик ва кечки овқат, балки нонуштага ҳам тайёрласангиз бўлади.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • қовоқ — 1 кг;
  • туз, мурч;
  • ўсимлик ёғи — 2 ош қошиқ;
  • тухум — 2 дона;
  • сут — 180-200 мл;
  • пишлоқ — 250 г.

Тайёрланиш жараёни:

  • Қовоқни унча катта бўлмаган бўлакларга бўлинг, формага солинг.
  • Туз, мурч сепинг ва устидан ёғ қуйинг.
  • 180 даража қизиган печда 30 дақиқа печда пишириб олинг.
  • Чақилган тухумга сут, пишлоқ ва туз қўшинг.
  • Аралашмани қовоқ устидан қуйинг.
  • Қирғичдан чиқарилган пишлоқ сепинг.
  • Печда 20 дақиқа пиширинг.
  • Кўкатлар билан безанг.

Ёқимли иштаҳа!