Куз фасли келиши билан қовоқли таомлар дастурхондан жой олади. Ушбу таом қовоқ, гўшт ва картошка билан уйғунликдаги ажойиб таъмни ҳосил қилади.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • мол гўшти – 400 грамм;
  • картошка –  5 дона;
  • қовоқ – 300 грамм;
  • пиёз – 1 дона;
  • ўсимлик ёғи – 2-3 ош қошиқ;
  • сув –  250 мл;
  • сариёғ – 80 грамм;
  • туз ва зираворлар.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Гўшт, картошка ва қовоқ ўртача бўлакларга бўлинади. Пиёз ва сабзи эса майда тўғралади.
  2. Товада ёғ ўрта оловда қиздирилиб, мол гўшти 5-8 дақиқа қовуриб олинади. Сўнгра алоҳида идишга олинади.
  3. Яна товада картошка, пиёз ва сабзи ҳам 5-8 дақиқа қовурилади. Агар керак бўлса, бироз ёғ қўшилади.
  4. Кўзага аввал гўшт солинади ва туз ҳамда зираворлар сепилади.
  5. Устидан пиёз, сабзи ва картошка солиниб, бироз туз сепилади. Кўзага сув қуйилади ва қопқоғи ёпилади.
  6. Кўзалар 180 даража печда 1 соат 40 дақиқа давомида қайнатилади.

Ёқимли иштаҳа!