Футбол бўйича Италия А Сериясининг 4-туридан ўрин олган бир қатор ўйинлар 19 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

«Рома» сафарда «Верона»га қарши баҳс юритди. Учрашувнинг 30-дақиқасида Лоренцо Пеллегрини товонлари билан тўпни дарвозага жойлаб қўйган ҳолда ҳисобни очди. Иккинчи бўлим бошида майдон эгалари икки бор римликлар дарвозасини ишғол қилди.

58-дақиқада Иван Илич ўз дарвозасига гол уриб қўйди ва ҳисоб тенглашди. 63-дақиқада Давиде Фараони чиройли зарба билан «Верона»нинг учинчи тўпини киритди.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва «Рома» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлади ва 65-дақиқада захирага олинди.

Топ-5 лигалар онлайн жадваллари, ўйинлар тақвими, тўпурарлар рўйхати — кўриш.

А Серия

4-тур баҳслари

19 сентябрь, якшанба

«Верона» — «Рома» 3:2

Голлар: 0:1 – 36 Пеллегрини, 1:1 – 49 Барак, 2:1 – 54 Капрари, 2:2 – 58, автогол Илич, 3:2 – 63 Фараони.

«Верона»: Монтипо, Фараони, Чеккерини (Маняни, 46), Гюнтер, Давидович, Лазович (Казале, 83), Бесса (Тамез, 65), Барак, Илич, Капрари (Онгла, 78), Симеоне (Калинич, 64).

«Рома»: Руй Патрисиу, Карсдорп (Смоллинг, 78), Манчини, Рожер, Калафёри (Майораль, 78), Верету (Карлес Перес, 66), Кристанте, Пеллегрини, Заниоло (аш-Шаарави, 65), Шомуродов (Мхитарян, 65), Абраҳам.

Огоҳлантиришлар: Верету (17), Фараони (30), Барак (51), Кристанте (71), Онгла (83), Казале (86).

«Лацио» — «Кальяри» 2:2

Голлар: 1:0 – 45 Иммобиле, 1:1 – 46 Жоао Педро, 1:2 – 62 Кейта Бальде, 2:2 – 83 Каталди.