«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
17:57, 17.09.2021 11478

Сметанали соусда тайёрланадиган товуқли котлет рецепти

Ушбу рецепт асосида тайёрланган котлетлар мазали ва юмшоқ бўлиб чиқади.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • батон нон — 100 гр;
  • сув — 100 мл;
  • пиёз — 1 дона;
  • товуқли қийма — 650 гр;
  • саримсоқ пиёз — 1 дона;
  • сметана — 2 ош қошиқ;
  • сут — 250 гр;
  • туз, мурч;
  • зираворлар;
  • кўкатлар.

Тайёрланиш жараёни:

  • Нонни 10 дақиқага ивитиб қўйинг.
  • Сўнгра пиёз билан қўшиб гўшт майдалагичдан чиқаринг.
  • Қийма, туз ва мурч билан аралаштиринг.
  • Ярим соатга совиткичга қўйинг.
  • Шарча ҳолига келтирилган котлетларни махсус идишга териб чиқинг.
  • Майдаланган саримсоқни сметана, сут, зираворлар билан аралаштиринг.
  • Соусни котлет устидан қуйинг.
  • 160-180 даража қизиган печда 30-40 дақиқа давомида пишириб олинг.

Ёқимли иштаҳа!