• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Элдор Шомуродовга аталган ўйин, «Реал» раҳбари олдида шляпасини ечишга тайёр бўлган «Барселона» вице-президенти ва ЕЧЛдаги ғалабадан кейин мукофотланадиган Яхшибоев. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    Дунё ва ўзбек спортига оид 17 сентябрь кунининг энг муҳим хабарлари дайжести билан танишинг.

    Ўзбекистон

    Суперлиганинг 19-туридан ўрин олган учрашувлар 19—21 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. ПФЛ ушбу баҳсларда ишлайдиган ҳакамларни эълон қилди. Мазкур тур доирасидаги «Сурхон» — «Насаф» учрашуви қаршиликларнинг ОФК Кубогидаги ўйини сабаб номаълум муддатга қолдирилган.

    Фото: ЎФА

    Фото: ЎФА

    Тошкентда Аёллар ўртасидаги Осиё Кубоги саралаш босқичи старт олди. Дастлабки турда Жанубий Корея терма жамоаси Мўғулистонни 12:0 ҳисобида таслим этди. 20 сентябрь куни Ўзбекистон мўғулистонликларга қарши ўйнайди. 23 сентябрда эса Ўзбекистон — Жанубий Корея учрашуви ўтказилади. Эслатиб ўтамиз, гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган жамоа финал босқичига йўл олади.

    Жаҳон

    Европа майдонларида 16 сентябрь куни Европа Лигаси ва Конференциялар Лигасининг 1-тур учрашувлари ўтказилди.

    Элдор Шомуродовнинг «Рома»си янги ташкил этилган Конференциялар Лигаси дастлабки турида Софиянинг «ЦСКА»сини қабул қилиб, 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувда тўлиқ ҳаракат қилган Шомуродов иккита голли узатмага муаллиф бўлди. FotMob портали ўзбекистонликни учрашувнинг энг яхши ўйинчиси (9 балл) деб топган бўлса, SofaScore талқини бўйича Элдор иккинчи энг яхши футболчиси бўлди (7,7 балл).

    Скрин: FotMob

    Скрин: FotMob

    Скрин: SofaScore

    Скрин: SofaScore

    Ҳар учала Еврокубокда ҳафтанинг энг яхши ўйинчилари аниқланди

    «Аякс» сафида ЕЧЛда дебют қилган Себастьен Аллер Чемпионлар Лигаси 1-турининг энг яхши ўйинчиси бўлди. Аллер «Спортинг»га қарши ўйинда (5:1) да тўртта гол урганди.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «ПСВ» форварди Марио Гётце эса Европа Лигасида тенгсиз бўлди. Немис футболчиси «Реал Сосьедад»га қарши беллашувда биттадан гол ва голли узатма амалга оширганди.

    Конференциялар Лигасида эса Стипе Перица («Маккаби Тель-Авив») энг яхши ўйинчи бўлди. Хорватиялик футболчи «Алашкерт»га қарши ўйинда битта гол ва битта голли узатма амалга оширганди.

    Жасур Яхшибоев ва «Шериф»нинг бошқа футболчилари мукофот пулига эга бўлади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Чемпионлар Лигасидаги дебют ўйинида «Шахтёр»ни мағлуб этган «Шериф» клуби мазкур ғалабадан қанча ишлаб топгани ва бу сумманинг қанча қисми футболчиларга берилиши маълум бўлди. Қайд этилишича, «Шериф» ЕЧЛ гуруҳ босқичидаги ғалаба учун УЕФА 2,8 миллион евро мукофот пули олади. Бу миқдорнинг 1 миллиони футболчилар ва мураббийлар штаби вакиллари орасида тақсимланади. Қолгани эса клуб бюджетига кетади. Бу орқали асосий таркибда майдонга тушган Яхшибоев тахминан 25—35 минг евро атрофидаги мукофот пулига эга бўлганини тахмин қилиш мумкин.

    Кингсли Коман юрагидан операция қилинди

    «Бавария» ҳужумкор ярим ҳимоячиси юрагидаги муаммо сабаб жарроҳлик столига ётган. Бу ҳақда мюнхенликлар клуби матбуот хизмати маълум қилди. Футболчи 1,5—2 ҳафта тикланиш жараёнида бўлади.

    Молиявий масалалар бўйича «Барселона» вице-президенти Эдуард Ромеу «Реал» президенти Флорентино Перес олдида шляпасини ечишга тайёрлигини билдирди.

    Фото: Marca

    Фото: Marca

    «Улар ҳақиқатда Мбаппе ва Ҳоландни сотиб олишга қодир. «Реал» — катта ва жуда кучли клуб. Агар биз сўнгги йилларда диққатлироқ бўлганимизда худди улар каби қудратли бўлишимиз мумкин эди.

    Флорентино Перес клубни қандай бошқараётганини кўриб, унинг олдида шляпангни ечгинг келади. Молиявий ва бизнесга оид соҳада ҳеч ким мистер Переснинг олдига туша олмайди. Унинг иш юритиш услубига ҳавас қиламан. Уни фақат олқишлашим мумкин», — дейди Ромеу.

    «Манчестер Юнайтед» 2020/21 йилги мавсумни 92,2 миллион фунт зарар билан ёпди

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Клубнинг даромади аввалига 627,1 миллиондан 509 миллионга, кейинчалик 494,1 миллион фунтга пастлаган. 30 июнь ҳолатига кўра сўнгги бир йилликдаги зарар 92,2 миллион фунтни ташкил қилган. Бунга коронавирус пандемияси сабаб бўлган. «Юнайтед»нинг қарзи 471,1 миллиондан 419,5 миллионга пастлаган. Маош фонди эса 13,6 фоизга (322,6 млн фунт) ўсган.

    17.09.2021, 21:02   Изоҳ (0)   34217
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Барселона» билан қисқа вақт ичида катта ютуқларга эришган ва Мессининг омма олдида илк бор кўз ёш тўкишига сабабчи бўлган Тито Вилановани хотирлаб

    17.09.2021, 16:21

    Баҳодир Жалолов ҳаваскор боксдаги фаолияти давомида энг қийин рақиб ким бўлганини айтди

    17.09.2021, 10:03

    Конференциялар Лигаси. Элдор Шомуродов 2 та голли узатма берган ўйинда «Рома» йирик ҳисобда ғалаба қозонди

    17.09.2021, 05:58

    Суперлига. «Бунёдкор» Жиззахда дуранг ўйнади, «Локомотив» ва «Насаф»да ғалаба

    16.09.2021, 21:50

    Қўйлар сабаб уйини ўзгартирган Роналду, ЎФА раҳбарлигига номзодлар ва 40 нафар қолган Golden Boy—2021 га даъвогарлар. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    16.09.2021, 20:22

    Бокс бўйича ЖЧ—2021 мукофот жамғармаси эълон қилинди. Ғолиблар 100 минг долларга эга бўлади

    16.09.2021, 17:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбек блогерларининг реклама нархлари: кимга қанча тўлайсиз?

    Маданият | 9 август, 08:30

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.