Бокс бўйича катталар ўртасида 2021 йилги Жаҳон чемпионати Сербиянинг Белград шаҳрида 26-октябр — 6 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.
AIBA Жаҳон чемпионатининг соврин жамғармаси учун 2,6 миллион доллар ажратган. Унга кўра совриндорлар қуйидаги пул мукофотларига эга бўлади:
- Олтин медал: 100 минг АҚШ доллари
- Кумуш медал: 50 минг АҚШ доллари
- Бронза медал: 25 минг АҚШ доллари.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда эса мазкур мусобақа Россиянинг Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтганди. Ўзбекистонлик боксчилар ушбу мусобақада 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритганди. Шунингдек, Баҳодир Жалолов мусобақанинг энг яхши боксчиси деб топилганди.
2023 йилда бўлиб ўтадиган катталар ўртасидаги бокс бўйича Жаҳон чемпионатига Ўзбекистон мезбонлик қилади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)