• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Даҳшатли таркибга эга «ПСЖ», Роналду билан совринга умид қилаётган «Юнайтед» ва ҳимоя учун «жанг» қиладиган «Челси». Чемпионлар Лигаси бошланмоқда

    Европа майдонларида мавсумнинг энг нуфузли мусобақаси ҳисобланган Чемпионлар Лигасининг финал босқичи старт олади. Европанинг сараланган 32 жамоаси «шалпангқулоқ» учун баҳс олиб боради.

    Гуруҳ босқичи ва қуръа ҳақида

    Гуруҳ босқичига деярли барча топ-клублар етиб келди. АПЛ ва А Серия грандлари тўлиқ таркибда. Украинанинг икки гранд клуби ҳал қилувчи босқичга чиққан бўлса, УЕФА коэффициент жадвалида жадаллик билан пастга шўнғиётган Россиядан фақат «Зенит» гуруҳ босқичида иштирок этади. Кутилмаган «меҳмон» сифатида «Шериф»ни эътироф этиш мумкин. Молдаван клуби ЕЧЛда дебют қилади, бу ҳақида қуйида ҳали яна сўз юритамиз.

    Фото: LiveScore

    Фото: LiveScore
    Саватчалар таркиби шундай бўлдики, қуръа натижасида гуруҳ босқичидаёқ исталган финални безайдиган қарама-қаршиликлар вужудга келди. Улардан айримлари:
    • «Манчестер Сити» — «ПСЖ»
    • «Атлетико М» — «Ливерпуль»
    • «Реал Мадрид» — «Интер»
    • «Бавария» — «Барселона»
    • «Челси» — «Ювентус»

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ҳа, бу ўйинларга гуруҳ босқичида дуч келамиз ва бир эмас, икки мартадан.

    Фаворитлар

    Чемпионлар Лигаси шундай мусобақаки, олдиндан бир ёки икки жамоани фаворит сифатида эътироф этиш мушкул. Таркибдаги юлдуз футболчилар нуқтаи назаридан қаралганда «ПСЖ», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед»ни кўрсатиш мумкин. «Манчестер Сити» ва «Бавария»да барқарорлик бўлса, «Реал», «Ювентус» ва «Атлетико»да ушбу мусобақадаги тажриба юқори даражада.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Шунингдек, Европа Лигаси ғолиби «Вильярреал», Франция чемпиони «Лилль», танаффусдан кейин турнирга қайтган «Милан» ва тўхташ нималигини билмай келаётган Ҳоланди бор «Боруссия Д» ҳам қолганларга «бош оғриқ» бўлиши мумкин. Ғолиб бўлиш учун мавсум давомида барқарорликни ушлаб туриш ва бироз омад керак бўлади.

    Интригалар

    Гуруҳ босқичида кўплаб принципиал тўқнашувларни учратиш мумкин. Улардан айримлари ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

    «ПСЖ» — «Манчестер Сити». Парижликлар 2020/21 йилги мавсум ярим финалида «шаҳарликлар»га имконияти бой бериб (1:2, 0:2), мусобақа финалидан қуруқ қолганди. Ўтган ёзда парижликлар таркиби қай даража кучайгани ҳақида батафсил тўхталиб ўтириш шарт эмас, албатта.

    «Реал», «Интер» ва «Шахтёр» яна бир гуруҳда. Худди ўтган мавсумдаги сингари бу жамоалар яна бир гуруҳдан жой олди. Биргина ўзгариш: ўтган гал «чақилмас ёнғоқ» вазифасини ўтаган «Боруссия М» ўрнини яққол аутсайдер «Шериф» эгаллаган. Мадридликлар гуруҳ босқичида «Шахтёр»га икки бор мағлуб бўлган ва сўнгги турдаги ғалаба эвазига кейинги босқич масаласини ҳал қилганди. Антонио Контенинг «Интер»и эса охирги ўринда қолиб кетганди.

    «Барселона» — «Бавария». Каталон клубидаги муаммоларнинг бутун дунёга ошкор бўлишига сабаблардан бири сифатида кўрсатиладиган ўйинга у қадар кўп вақт бўлмади. Коронавирус сабаб ЕЧЛ 2019/20 йилги мавсуми плей-офф босқичи марказлашган тизимда ўтказилган ва унда «Бавария» «кўк-анорранглилар»ни 8:2 ҳисобида тор-мор келтирганди. «Барселона» эса ўша ўйиндаги «нокдаун» ҳолатидан ҳали ҳам чиқа олмагандек. Ўша учрашувдан кейин кўп нарса ўзгарди, айниқса, Барселона жамоаси — жамоанинг ҳужум триосидан (Месси, Гризманн, Суарес) асар ҳам қолмади. Бироқ «Барса»да ўша ўйиндан қолган алам ҳамон сақланиб тургани аниқ.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Манчестер Юнайтед» — «Вильярреал». Европа Лигаси 2020/21 йилги мавсуми финали қатнашчилари бу сафар ЕЧЛнинг гуруҳ босқичидаёқ ўзаро рўбарў келади. Энди «Манчестер» ўтган йилги «Манчестер» эмас. Улар сафида Чемпионлар Лигаси тимсолига айлана ёзган Криштиану Роналду бор, «Реал» билан тўрт бор мусобақада ғолиб чиққан Рафаэл Варан бор.

    ЕЧЛда ўзбек футболчиси. Чемпионлар Лигаси илк бор йўлланмани қўлга киритган «Шериф» жамоаси ёзги трансфер ойнасида ўз сафига «Легия» форварди Жасур Яхшибоевни қўшиб олди ва уни ЕЧЛ учун рўйхатдан ўтказди. Энди ўзбекистонлик футболчи «Реал», «Интер» ва «Шахтёр» каби жамоалар дарвозасига йўл топишга ҳаракат қилади. Жасур ўтган ҳафта молдаванлар сафидаги дебют ўйинида гол ва голли узатма амалга ошириб, баҳс тақдирини ҳал қилди. Шундай экан ўзбекистонлик футбол мухлислари орасида D гуруҳига бўлган қизиқиш янада ортди, десак адашмаган бўламиз.

    Номлар

    Фото: Sport360

    Фото: Sport360

    Номлар ҳақида гап кетганда «ПСЖ»га ҳавас қилмай илож йўқ. Ажратиб кўрсатиш мумкин бўлган футболчилар ўзи саноқлик бўлса-да, уларнинг уч нафари парижликлар сафида — Месси, Неймар ва Мбаппе. Европа чемпионатининг энг яхши ўйинчиси Жанлуижи Доннаруммани ҳам инобатга олсак, «ПСЖ» турганда қолганларга «нон йўқ»дек.

    Ёзда ушбу мусобақа учун «инвестиция» киритган жамоа сифатида «Манчестер Юнайтед»ни ҳам айтиш мумкин. Роналдунинг қайтиши ўз-ўзидан «қизил иблислар»ни нафақат АПЛ, балки Чемпионлар Лигасининг асосий фаворитлари қаторига қўшди.

    «Челси»да энди ҳал қилувчи ўйинларда ғалаба қозонишни биладиган Томас Тухелдан ташқари ҳужумларни якунлашда бешафқат бўлган Ромелу Лукаку бор. Бу эса амалдаги чемпион учун ўз мақомини муносиб ҳимоя қилиш йўлида жуда муҳим.

    Мавсумлар оралиғида машҳур номларни йўқотганлар ҳам талайгина бўлди. «Барселона» ва «Ювентус» сўнгги 15 йилликнинг энг яхши ўйинчиларини қўйиб юборди. «Реал» қаторасига учта ЕЧЛ кубогини қўлга киритган Зидан билан хайрлашди. «Интер» эса Лукакуни Англияга кузатиб қўйди.

    Мусобақа бўйича тахминлар

    Юқорида қайд этиб ўтганимиздек, бу мусобақада олдиндан бирор тахмин билдириш жуда мушкул. Шундай бўлса-да шахсий қарашлардан келиб чиқиб, айрим тахминларни келтириб ўтамиз.
    • Чемпион — «Манчестер Сити»;
    • Тўпурар — Роберт Левандовски;
    • Энг яхши ўйинчи — Кевин де Брюйне;
    • Эҳтимолий сенсация — «Барселона» мусобақани эрта тарк этади;
    • Кутилмаган сенсация — «ПСЖ» плей-офф босқичига йўл ололмайди;
    • Мусобақа кашфиёти (ўйинчи) — Винисиус Жуниор;
    • Мусобақа кашфиёти (клуб) — «Севилья».

    Муаллиф: Нодирхон Ҳамидхонов

    14.09.2021, 20:04   Изоҳ (0)   37783
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Суперлига. «Қўқон-1912» сўнгги дақиқаларда урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди

    14.09.2021, 18:42

    Энди «Барселона»даги афсонавий 10-рақам Ансу Фатида. Коутиньо босимдан қўрқиб, Агуэро эса Мессининг ҳурмати сабаб бу рақамни олишдан бош тортди

    14.09.2021, 13:01

    Жасур Жалолиддиновнинг «Локомотив М» билан шахсий шартномаси Вадим Абрамов томонидан тузиб чиқилгани айтилди. Мутахассис эса агентлик билан шуғулланмаслигини айтиб...

    13.09.2021, 16:54

    Роналдудан ёрқин камбэк, 1000-ўйинида ғалаба қозонган Моуриньо ва АПЛда юбилей голини урган Салоҳ. Уик-энднинг энг ёрқин суратлари

    13.09.2021, 14:23

    Ла Лига. «Реал» 7 та гол урилган ўйинда иродали ғалабага эришди, Бенземадан ҳет-трик. «Атлетико» 90+9-дақиқада ғалабани илиб кетди

    13.09.2021, 02:32

    А Серия. «Рома» сўнгги дақиқалардаги гол эвазига ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан голли узатма. «Милан»да ҳам ғалаба, «Интер» эса очко йўқотди

    13.09.2021, 02:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.