• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Футболнинг қоронғи томони: майдонда вафот этишига бир бахя қолган ўйинчилар

    Одатда мухлислар футболчиларнинг майдондаги чиройли ҳаракатлари ва голларини кўради, бироқ ҳамма ҳам миллионлар ўйинининг бошқа томонини кўп ҳам пайқайвермайди. Бу жароҳатлар бўлиб, шубҳасиз, футболнинг қоронғи томони ҳисобланади. Жароҳатлар нафақат футболчиларнинг фаолиятига, балки уларнинг ҳаётига ҳам жиддий хавф туғдириши мумкин. Қуйида футбол майдонида турли хил тўқнашувлар натижасида ўлим ёқасига келган машҳур футболчилар ҳақида фикр юритилади.

    Икер Касильяс

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    «Реал» ва Испания терма жамоаси афсонаси Икер Касильяс 2019 йилда «Порту» машғулотида миокард инфарктни бошидан ўтказади. Шошилинч тарзда касалхонага ётқизилганидан сўнг шифокорлар юрак операциясини ўтказади ва Икерни сақлаб қолишнинг уддасидан чиқади. Бироқ шифокорларнинг унга фаолиятини якунлашни тавсия қилади. Қанчалик оғир бўлмасин, дарвозабон уларга қулоқ солишга ва бутсаларини михга илишга мажбур бўлади.

    «Менинг баъзи нарсаларга бўлган қарашларим ўзгарди, кўп нарсаларнинг қадрига етадиган бўлдим», — деганди Касильяс ўшанда.

    Фернандо Торрес

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Фернандо Торрес 2017 йилда Испания чемпионатининг 25-туридан ўрин олган «Атлетико» – «Депортиво» ўйинида рақиб футболчиси билан тўқнашиб кетади ва ҳушини йўқотади. Торреснинг бахтига майдондаги футболчилар унинг тилини ютиб юборишига йўл қўймайди ва уни асраб қолади. Кейинчалик эса малакали шифокорларнинг ёрдами туфайли у тезда тикланишга ва катта спортга қайтишга муваффақ бўлади.

    Дидье Дрогба

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    2011 йилда «Челси» ва «Норвич»га учрашувининг 66-дақиқасида «Норвич» дарвозабони тўп учун курашда Дидье Дрогбани қўли билан уриб, уни майдонга йиқитади. Дрогба узоқ вақт давомида ҳушига келмайди. Бироз вақт ўтгач эса у ҳушига келади ва замбилда майдондан олиб чиқиб кетилади.

    Учрашувдан сўнг «Челси»нинг ўша пайтдаги бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш Дрогбанинг ҳолати ҳақида шундай деганди:

    «Дидьенинг аҳволи яхшиланди, ҳаммаси яхши бўлишига белгилар бор. Футболчиларга ва тиббий ходимларимизга миннатдорчилик билдирмоқчиман, улар жуда хавфли вазиятда ажойиб ҳаракат қилди. Дрогба тезда ҳушига келди, маълум бўлишича, у атиги бир неча дақиқа давомида ҳушсиз бўлган».

    Мавзуга доир: Мурод Хонтўраевдан Жамшид Кенжаевгача. Сўнгги 3 йилда вафот этган ўзбекистонлик спортчилар

    Жон Терри

    Фото: Daily Mail

    Фото: Daily Mail

    2007 йилги Англия Лига Кубоги финалида «Челси» ва «Арсенал» жамоалари ўзаро тўқнаш келади. Учрашувнинг иккинчи бўлимида «кўклар» сардори Жон Терри иккинчи қаватда жиддий жароҳат олади. Ушбу вазиятда «Арсенал» ярим ҳимоячиси Абу Диаби тўп ўрнига Террининг бошига зарба бериб юборади.

    Шифокорлар 5 дақиқа давомида футболчини майдонда ҳушига келтиришга ҳаракат қилади, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмайди. Шундан сўнг Жон касалхонага олиб кетилади ва ўша ерда ўзига келади. Муолажалардан сўнг у мустақил равишда касалхонани тарк этади. Ўйиндан сўнг «Челси»нинг аксарият футболчилари финалдаги ғалаба уларга татимагани, уларнинг ўй-фикри Жон Террининг соғлиғи билан банд эканини айтганди.

    «Жудаям қўрқиб кетгандим. Уни ўлдириб қўйдим деб ўйладим. Тиз чўкиб, Худодан унинг тирик қолишини сўрадим. У беҳуш ётарди», — дея ёдга олганди Абу Диаби ушбу воқеани.

    Тайсон

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    2019 йилнинг сентябрь ойида Украина чемпионатининг 3-турида фожиа юз беришига бир бир бахя қолади. «Шахтёр» сардори Тайсон тўп учун курашда майдонга йиқилади, орқадан югуриб келаётган Исмаили Гонсалвеш душ Сантуш эса Тайсоннинг устидан сакраб ўтишга уринади ва ўзи хоҳламаган тарзда тиззаси билан жамоадошининг бошига зарба беради. Бошга берилган кучли зарба натижасида Тайсонда тутқаноқ бошланади. Фақатгина шифокорларнинг майдонга тушиши ва кўрсатилган тезкор ёрдам туфайли ўзига келади.

    Кристиан Эриксен

    Ушбу рўйхатнинг энг сўнгги вакили Кристиан Эриксен бўлиб турибди. Бу ҳолат Евро–2020 да юз берди ва жуда катта шов-шувларга сабаб бўлди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Мусобақанинг гуруҳ босқичида Дания ва Финляндия терма жамоалари ўртасидаги баҳснинг биринчи бўлимида Кристиан Эриксеннинг тўсатдан, ҳеч қандай контакт йўқ жойда майдонга йиқилди. Унинг юраги тўхтаб қолади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Эриксенни сақлаб қолиш учун учрашув деярли бир соатга тўхтаб қолади. Бу вақт давомида шифокорлар уни жонлантиришга ҳаракат қилади ва фақат касалхонага олиб кетилиш олдидангина Кристиан кўзини очади. Шифохонада операция ўтказилади ва Эриксеннинг юрагига кардиовертер-дефибриллятор қўйилади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Мавзуга доир: Евро—2020 да майдонда ҳушидан кетган Кристиан Эриксен энди А Серияда ўйнай олмаслиги мумкин. Муаммо нимада?

    10.09.2021, 14:27   Изоҳ (0)   24193
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ЖЧ—2022 йўлида. Аргентина Боливия дарвозасига жавобсиз 3 та гол урди, Мессидан ҳет-трик. Бразилия ва Уругвайда ҳам ғалаба

    10.09.2021, 09:45

    МДҲ ўйинларидаги яна бир омадли кун, илк марта Муборакдан ғалаба билан қайтган «Андижон», тўхтатиб бўлмаётган Италия. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    09.09.2021, 23:44

    Суперлига. «Андижон» ўз тарихида илк марта Муборакда «Машъал»ни мағлуб этди

    09.09.2021, 19:37

    ЖЧ—2022 йўлида. Англия 90+2-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди, Германия ва Италияда йирик ғалаба

    09.09.2021, 08:43

    МДҲ ўйинларидаги сермаҳсул кун, яна бир тадқиқотда тенгсиз бўлган Роналду, йилига 20 миллион евро маош оладиган Вернер. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    08.09.2021, 22:49

    ЖЧ—2022 йўлида. Нидерландия Туркияга 6 та гол урди, Португалия, Франция ва Россияда ғалаба

    08.09.2021, 02:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.