Ўзбекистонда 8 сентябрь куни 653 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, мамлакатда пандемия бошидан бери коронавирусга чалингани расман тасдиқланганлар сони 162 421 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг
- 41 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 19 нафари Андижон вилоятида,
- 12 нафари Бухоро вилоятида,
- 17 нафари Жиззах вилоятида,
- 12 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 7 нафари Навоий вилоятида,
- 18 нафари Наманган вилоятида,
- 68 нафари Самарқанд вилоятида,
- 14 нафари Сирдарё вилоятида,
- 16 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 55 нафари Фарғона вилоятида,
- 25 нафари Хоразм вилоятида,
- 107 нафари Тошкент вилоятида,
- 242 нафари Тошкент шаҳрида
Шу куни жами 723 киши: Қорақалпоғистон Республикасида 36 нафар, Андижон вилоятида 70 нафар, Бухоро вилоятида 10 нафар, Жиззах вилоятида 22 нафар, Қашқадарё вилоятида 14 нафар, Навоий вилоятида 12 нафар, Самарқанд вилоятида 80 нафар, Сурхондарё вилоятида 15 нафар, Фарғона вилоятида 65 нафар, Хоразм вилоятида 26 нафар, Тошкент вилоятида 119 нафар, Тошкент шаҳрида 254 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар 154 374 нафарга етди.
Шунингдек, 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 1137 нафарни ташкил қилмоқда.
Бундан ташқари, 8 сентябрь куни 135 кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 24 956 нафарга етди. Шу куни уларнинг 305 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 18 626 нафарни ташкил қилмоқда. Шунингдек, 2 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 198 нафарга етди.