1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистонда мобил алоқа тизимига уланган абонентлар сони 27,5 миллионтани ташкил этмоқда. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: «Дарё»

Мобил алоқа абонентлари сони 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 14,3 фоизга ошган.

Аҳоли орасида мобил алоқадан фойдаланадиганлар сони 24 миллион 868,1 мингтани ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 8,8 фоизга ошган.

Аҳоли орасида мобил алоқа билан таъминланганлик кўрсаткичи ҳар 100 киши ҳисобига 72 тани ташкил қилмоқда.