• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёлик блогерга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди. У ёлғон хабар беришда айбланмоқда

    Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида фаолият юритувчи блогерга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди. У ёлғон хабар беришда айбланмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

    Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ

    Фото: Қашқадарё вилоят ИИБ

    Мазкур воқеа ҳақида расмий маълумот берган вилоят ИИБ ахборот хизматининг ёзишича, блогер ва унинг шериги бошқарувидаги машинаси ўғирлангани ҳақида ёлғон хабар берган.

    Расмий ахборотда айтилишича, Чироқчи туманидаги «Дам» МФЙда яшовчи Ҳумоюн Умрзоқов таниши Х.Б билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, 2021 йилнинг 31 августидан 1 сентябрга ўтар кечаси фуқаро М.Э.нинг номига расмийлаштирилган, ўзи фойдаланиб келган «Ваз 2106» русумли 70 V 630 YA давлат рақам белгили автомашинаси ўғирланганини хабар қилган. Аслида эса ўзи машинани шу қишлоқда яшовчи танишининг уйи орқа томонига олиб бориб, очиқ ҳолда қолдирган.

    «Сўнгра 102 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, навбатчи операторга гўёки машинаси уйи олдида очиқ ҳолда қолдирилганини, кеч соат 02:00 да автомашинасини номаълум шахслар олиб кетганини баён қилиб, айбдорларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб, жиноят тўғрисида била туриб, ёлғон хабар берган», — дейди «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Ирода Расулова.

    Қайд этилишича, мурожаат бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида «Ваз 2106» русумли 70 V 630 YA давлат рақамли автомашина номаълум шахслар томонидан олиб қочилмагани, аксинча, автомашина аризачи Ҳумоюн Умрзоқов томонидан айбловнинг сунъий далилларини вужудга келтирган ҳолда, яшаш уйидан узоқ жойга олиб бориб қўйилгани аниқланган.

    «Мазкур ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ҳ.У. ва Х.Б.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 237-моддаси 2-қисми «а»,«б» бандлари (айбловнинг сунъий далилларини вужудга келтирган ҳолда, ғаразгўйлик ниятида ёлғон ахборот бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган», — дейилади вилоят ИИБ расмий ахборотида.

    Ҳозирда Чироқчи тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган манбанинг маълумот беришича, блогер Ҳумоюн Умрзоқов, асосан, Чироқчи туманидаги муаммоларни жамоатчиликка олиб чиқиб, танқид қилган.

    Мавзуга доир:

    • Яккабоғлик блогернинг конституциявий тузумга тажовузда гумон қилинишига туман ҳокими ўринбосарининг аризаси асос бўлгани маълум бўлди
    • Ўзини «блогер» деб таништирган самарқандлик тадбиркор ИИБ ходимлари ишига халал бергани учун 15 суткага қамалди

    07.09.2021, 09:09   Изоҳ (0)   33662
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманган давлат университетида тиббиёт факультети фаолиятини бошлади

    07.09.2021, 08:21

    Ўзбекистонда истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби белгиланди

    07.09.2021, 08:00

    Мактабларда чалинган «биринчи қўнғироқ», қайта таъмирланган Биг Бен, Исроил қамоқхонасидан қочиб кетган маҳбуслар. 6 сентябрь суратлари

    06.09.2021, 23:54

    Абдулазиз Комилов Буюк Британия ташқи ишлар вазири Доминик Рааб билан суҳбатлашди

    06.09.2021, 23:11

    Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистоннинг Грузиядаги элчиси этиб тайинланди

    06.09.2021, 22:58

    Дарсдаги ҳокимлар, хурсанд ота-оналар, ҳаяжондаги болалар. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида ўтган «Биринчи қўнғироқ» (фото)

    06.09.2021, 22:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.