Америкалик рэпер Канье Уэст янги Donda номли альбомининг шарафига учинчи шоусини тақдим этди. Сўнгги тадбир Чикагодаги Soldier Field стадионида бўлиб ўтди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Кадр: YouTube

Кенг кўламли декорация ва махсус эффектлардан ташқари, томошабинлар No Child Left Behind қўшиғи ижро этилаётган вақтда саҳнага Каньенинг собиқ турмуш ўртоғи Ким Кардашьян чиқиб келганидан ҳайратга тушди.

Ижтимоий тармоқлар юлдузи Balanciaga Couture тўй либоси ва оқ фатада кўриниш берган. У асталик билан қўлига Инжилни ушлаган ҳолда табассум қилиб турган Канье томон юрган.

Мазкур ҳолат сабаб уларнинг мухлислари икки юлдуз яна қайта топишганини тахмин қилмоқда, аммо TMZ’нинг инсайдерлари ушбу маълумотларни рад этган. Уларнинг маълум қилишича, шу орқали Ким собиқ турмуш ўртоғини қўллаб-қувватлашини кўрсатмоқчи бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг январида Америка реалити-шоулари юлдузи Ким Кардашьян 6 йиллик турмушдан сўнг рэпер Канье Уэст билан ажрашаётгани тўғрисида хабарлар тарқалганди. Реалити-шоулар юлдузи ва рэпер 6 йиллик турмушдан сўнг ажрашишга қарор қилган, жуфтликнинг тўрт нафар фарзанди бор. Катта қизи Норт ҳозирда 7 ёшда, ўғли Сейнт — 5 ёш, Чикаго исмли қизи кейинги ҳафта 3 ёшга тўлади, кенжаси Саам эса эндигина 9 ойлик бўлди.

Маълумот учун, Канье Уэст Кардашьяннинг учинчи турмуш ўртоғи ҳисобланади. Биринчи турмуш ўртоғи, мусиқа продюссери Деймон Томас билан у 2004 йилда ажрашган бўлса, баскетболчи Крис Хамфрис билан қурган иккинчи турмуши эса 72 кун давом этган.