• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Турмуш ўртоқ сифатида оддий йигитларни танлаган ва бундан пушаймон бўлмаган юлдузлар

    Ҳаётини ҳамкасбларидан фарқли равишда машҳурлар билан боғламаган ва айни вақтда бахтли яшаб келаётган шоу-бизнес вакиллари ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

    Риз Уизерспун ва Жим Тот

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Риз иш қидирувчи агент сифатида фаолият олиб борадиган Жим Тотдан аввал актёр Райан Филипп билан оила қурган бўлган. Биринчи турмушидан икки нафар фарзанд: Ава ва Диконни дунёга келтирган. 9 йилдан кейин жуфтлик муносабатларига нуқта қўйишга қарор қилган. Ажрашганидан кейин Жим билан танишган актриса унга ошиқ бўлиб қолган. Бир йил ўтиб улар турмуш қурган, 2012 йилда эса ўғил фарзандли бўлган.

    Жессика Альба ва Кеш Уоррен

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Жессика Альба ва Кеш Уоррен Голливуднинг энг муносабатлари мустаҳкам жуфтликларидан бири саналади. Суратга олиш майдончасида танишганлари билан Кеш Жессикадан фарқли равишда актёрлик оламидан йироқ бўлган. «Фантастик тўртлик» фильмида продюсер ассистенти сифатида фаолият юритган Уоррен юлдуз унга эътибор қаратишига буткул тайёр бўлмаган. Танишганидан бир неча йил ўтиб турмуш қуришга қарор қилган жуфтликнинг айни вақтда уч нафар фарзанди: Онор Мари, Хевен Гарнер ва Хейса Альбани катта қилмоқда.

    Энн Хэтеуэй ва Адам Шульман

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Энн бир неча йил бизнесмен Рафаэлло Фолери билан учрашган. Кейинроқ эътиборини заргарлик буюмлари дизайнери Адам Шульманга қаратган. 2012 йилда жуфтлик фақатгина дўстлари ва яқин қариндошлари даврасида оила қурган. Бугунги кунда улар Жонатан ва Жек исмли фарзандларни катта қилмоқда.

    Камерон Диас ва Бенжи Медден

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Актриса оила қуришга муносиб номзодни учратмагани боис 42 ёшга қадар турмуш қурмаган. Ҳаммаси гитарачи Бенжи Медден билан танишганидан кейин ўзгарган. 2015 йилнинг январида Диас турмушга чиққани ва ниҳоят ўзини бахтли ҳис қилаётганини маълум қилган. Оиласига ўзини бағишлаш учун карьерасидан воз кечган Камерон 2020 йилнинг бошида она бўлган.

    Кристина Агилера ва Мэттью Ратлер

    Фото: Grazia

    Фото: Grazia

    Кристина Агилера ҳам Мэттью Ратлер билан Жессика ва Кеш сингари танишган. Ратлер Агилера суратга тушган картинада продюсер ассистенти сифатида фаолият юритган. Деярли бир кўришда ўрталарида севги учқуни аланга олган жуфтлик дарҳол учраша бошлаган. 2014 йилда унаштирув ҳақида эълон қилган Кристина ва Мэттью 2016 йилда фарзандли бўлган. Ота-она бўлганидан кейин тўйни бироз номаълум муддатга чўзган жуфтлик бор эътиборини фарзанд тарбиясига қаратган.

    Мавзуга доир: 

    • Анжелина Жоли, Шарлиз Терон ва асраб олган фарзандларини катта қилаётган бошқа юлдузлар (фото)
    • Фото: 50 ёшдан кейин турмуш қурган машҳурлар
    • Ёшлари орасида жуда катта фарқ бўлган юлдузли жуфтликлар (фото)
    • Ажрашиб, сўнг қайта топишган машҳур жуфтликлар (фото)
    • Махфий тўй: Турмуш қурганини ҳаммадан сир тутган юлдузли жуфтликлар (фото)

    27.08.2021, 15:55   Изоҳ (0)   50707
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жарроҳлик амалиёти ёрдамида кўз шаклини ўзгартирган юлдузлар (фото)

    27.08.2021, 12:23

    Туркиялик актриса Бергузар Корел ҳомиладорлик вақтида ковидга қарши эмланганини маълум қилди

    27.08.2021, 09:54

    Турли сабабларга кўра табассум қилишни унчалик хушламайдиган Голливуд юлдузлари (фото)

    26.08.2021, 12:59

    Instagram: «Браво» аъзоси Толибхўжа уйланди, Феруза Норматова Ботир Имомхўжаевдан хафа бўлди, британиялик қиз билан турмуш қурган ўзбек актёри

    25.08.2021, 22:27

    Стилист ва пластик операциялардан аввал: Голливуд юлдузлари илк бор қизил йўлакда қандай кўринишда бўлган? (фото)

    25.08.2021, 20:59

    Миллиардер Кайли Женнер иккинчи марта она бўлади

    25.08.2021, 16:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ ҳукумати Intel кампаниясининг 10 фоиз улушини сотиб олди

    Дунё | 23 август, 09:10

    Уларнинг кўпчилиги орамизда йўқ: “И операцияси” актёрлари йиллар давомида қанчалик ўзгарган?

    Кино | 23 август, 09:00

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.