Президент Шавкат Мирзиёев 27 август куни Навоий вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Таъкидланишича, вилоятда қуёш фотоэлектр станцияси ва кимё саноати корхоналари ишга туширилади.

Давлат раҳбари, шунингдек, мавжуд корхоналар фаолияти билан танишиб, аҳоли билан мулоқот қилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти 2019 йилда Навоийда бунёд этилган улкан саноат комплексларидан бирининг очилиш маросимида иштирок этиш учун вилоятга ташриф буюрганди.