Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хоразм вилояти прокуратураси ижтимоий тармоқларда Хонқа туманида жойлашган корхоналарнинг биридаги «дробилка» ичига тушиб кетиши оқибатида вафот этган аёл тўғрисида тарқалган маълумотларга расмий муносабат билдирди.

Кадр: YouTube

Кадр: YouTube

Аниқланишича, Хонқа тумани «Мустақиллик» маҳалласида жойлашган Ш.Нурметов раҳбарлигидаги «Қорақош таъмир пласт сервис» хусусий корхонасига ёлланма ишчи сифатида жалб қилинган С.М. исмли аёл 2021 йил 8 июль куни соат 09:15 ларда иш жараёнида корхонанинг пластик маҳсулотларни майдалаш бўлимидаги «дробилка»да ишлаётган вақтида ушбу станокнинг ичига тушиб кетган.

Таъкидланишича, ушбу станок техника хавфсизлиги талабига жавоб бермайдиган қўлбола усулда ясалган бўлиб, у пластик маҳсулотларни майдалашга мўлжалланган. Аёл чап елка соҳаси юқори учлигидан ва чаноқ-сон бўғимидан чап оёғи жароҳатдан кейинги тўлиқ ампутацияси билан боғлиқ тан жароҳатлари олиши оқибатида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 8 июль куни Хонқа тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилиниши бўйича вилоят бандлик бош бошқармаси томонидан текшириш ўтказилган.

Текширишда фуқаро М.С.нинг вафот этишига «Қорақош таъмир пласт сервис» хусусий корхонасида ходимларнинг хавфсизлик техникаси талаб ва қоидаларига риоя қилишлари устидан бўлган назорат сустлиги, ходимларга хавфсиз меҳнат усуллари ўргатилмагани, белгиланган тартибда ишчилар меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитилмагани аниқланган. Шунингдек, маълум қилинишча, корхонада ишлар нотўғри ташкил этилган ва иш жойида хавфсиз меҳнат шароити яратилмаган. «Марҳума техника хавфсизлиги қоидаларини билмаслиги, тажрибасизлиги, ўзбошимчалиги, шошма-шошарлик қилиб, майдалаш ва ювиш ускунаси ичига тушиб, пластик чиқиндилардан тозалашга урингани аниқланган», — дейилади баёнотда.

Шунга кўра, корхона раҳбари Ш.Нурметов Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбланувчи тариқасида ишда иштирок этиш учун жалб қилинган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова