• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёлик аёл тунги клубларда ўйнашга розилик бермагач, эри унинг сочини қириб ташлагани ҳақида видеомурожаат қилди. Сўнг хато қилганини айтиб, узр сўради

    Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчи Маржона Рўзмонова эри томонидан таҳқирланганини, тунги клубларда ўйнашга розилик бермагач, эри унинг сочини қириб ташлагани айтиб видеомурожаат йўллади. Бироздан сўнг эса, хато қилганини айтиб, халқдан узр сўради. «Дарё» мухбири воқеалар тафсилотини ўрганишга ҳаракат қилди.

    «2019 йил 17 апрель куни Рустам Усмонов исмли фуқарога турмушга чиққандим. Эрим турмушимиз давомида менга кўп зулм ўтказган. Аммо ҳеч қаерга мурожаат қилмаганман. Оқибатда мана шундай аҳволда қолдим. У мени таҳқирлаб, устимдан кулди. Ҳомиладорман. Қолаверса, қўлимда бир ярим ёшли қизим бор. Ҳозирда момомнинг уйида яшаяпман. Эрим сочимни олиб мени таҳқирлашига сабаб у мени тунги клубларда ўйнатиб, пул қилишимни истади. Аммо мен эримга ‘қизимиз катта бўляпти. Тунги клубларда ўйнаб юришга уяляпман, соғлиғим ҳам жавоб бермаяпти. Ҳомиладорлигим сабаб токсикоз ҳам бўляпман’, деб тушунтирдим. Лекин у тунги клубларга бормасанг, бунақа ишни қилмасанг сенга гўзаллик нима керак, соч нима керак деб, сочимни олиб ташлади. Ҳатто пичоқ тиради», — дейди видеочиқишининг сабаби ҳақида гапирган Маржона Рўзмонова.

    Маржона Рўзмонова.

    Маржона Рўзмонова.
    Фото: «Дарё»

    Таҳқирланганини айтган аёл бироз ўтиб, хато қилганини, ёшлик қилиб, турмуш ўртоғига туҳмат қилганини айтиб, дастлабки чиқишини рад этган.

    «Мен ёшлик қилиб, кимларнингдир гапига кириб, шундай видеомурожаат қилдим. Аммо хато қилганимни англадим», — дейди дастлабки чиқишини рад этган аёл.

    Аниқланишича, аёлнинг дастлабки видеомурожаатидан сўнг унинг турмуш ўртоғи Қарши шаҳар ИИБга чақирилган.

    Таҳқирланганини айтган аёл «Дарё» мухбирининг «балки, турмуш ўртоғингиз жавобгарликдан қутулиб қолиши учун бор ҳақиқатдан тонаётгандирсиз, аслида таҳқирланганингиз ростдир», дея берган саволига «аслида эрим мени аввалги енгил-елпи ҳаётимдан қайтаришга урингани учун шундай қилди, мен эса унга шу йўл билан кўрсатиб қўйишни истадим ва хато қилганимни билдим», дея жавоб берди.

    «Дастлабки видеочиқишда ҳам эрим фоҳишаликка мажбур қилган демаганман. Мен билан суҳбатлашган блогер вазиятни шундай талқин қилган. Ва барча эътибор шу гапга қаратилган», — дейди Маржона Рўзмонова.

    Маржона Рўзмонованинг маълумот беришича, 2021 йилнинг 8 июнь куни турмуш ўртоғи билан тортишиб қолиб, уйидан чиқиб кетган. Бир ҳафта уйига қайтмаганидан сўнг, эри уни қидирувга берган. Қидирувга берилгач, ўзи уйига қайтган.

    Маржона Рўзмонова.

    Маржона Рўзмонова.
    Аёлнинг таҳқирланганини айтиб чиққан видеодан скриншот

    «Мен аввалги ҳаётимни қумсаб, тунги клубларга чиқишни, ўйин-кулги қилишни ёқтирардим. Аммо эрли аёл бўлганим боис, эрим бунга қаршилик кўрсатди. Бошида рухсат берди, аммо кейинчалик буни тақиқлашга киришди. Роса тўполон кўтарганим боис, ‘майли, тунги клубларда ўйнайсан, фақат ўзимизнинг ресторанда, бошқасига бормайсан’, дея тақиқ қўйди. Табиийки, бу менга ёқмади. Мен ҳар куни ҳар хил жойларда бўлишни хоҳлардим. Эрим бунинг олдини олиш мақсадида сочимни ўзим билан келишган ҳолда олишга мажбур бўлди. Мен эса буни бошқача талқин қилиб, ундан қасос олмоқчи бўлдим. Ёшлик қилдим. Фарзандимиз борлигини ўйламадим», — дейди воқеа қандай бўлганини айтиб берган аёл.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган аёлнинг эри, «хотинини фоҳишаликка мажбурлади» деган гапнинг ўзи унга оғир ботганини, аслида шундай нияти бўлса, хотинини гўзаллигидан мосуво қилмасдан, ундан фойдаланган бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

    «Фоҳишаликка мажбурлаш жуда катта айблов. Мен бу ҳақда эшитган куним шок ҳолатига тушдим. Қандай қилиб бундай разил ишга қўл уришим мумкин. Ўйлаб кўрилса, бундай нияти бор одам аёлнинг гўзаллигидан фойдаланади-ку, уни гўзалликдан маҳрум қилиб сочини олмайди-ку», — дейди бу ҳақда тушунтириш берган эркак.

    Маржона Рўзмонованинг турмуш ўртоғига кўра, хотини турмушидан аввал тунги клубларда ишлаган. Уларнинг танишиши ҳам тунги клубларда бўлган.

    «Хотиним менга турмушга чиқишдан аввал тунги клубларда «ўйинчилик» қилган. Бизнинг танишишимиз ҳам тунги клубларда бўлган. Тўйдан кейин ҳам у ўша ҳаётини қумсади. Тунги клубларда ўйин-кулги қилиб юришни истади. Мен буни рад этдим. Аммо қанақадир баҳоналар топиб, тунги клубларга бориб-келишни одат қилди. Сўнгра, имконсизлик сабаб рухсат бердим, аммо фақат ўзимизнинг ресторанда рақсга тушасан дея талаб қўйдим. У эса бунга кўнмади. Шунда у билан келишиб, сочини олиб ташлашимни, шундай қилсам бу ишини йиғиштиришини айтдим. У ҳам рози бўлди. Аммо кейин кимларнингдир гапи билан бу гапидан қайтди ва менга туҳмат қилиб, видеочиқиш қилди», — дейди жабрланганини айтган аёлнинг турмуш ўртоғи.

    Маълум бўлишича, эрининг тақиқловига қаршилик билдирган аёл ҳафта ўн кунлаб уйидан қочиб кетадиган одат чиқарган.

    «Охирги маротаба бир ҳафта йўқолиб кетди. Қизим ҳам менинг қўлимда қолди. Жудаям қийналдик. Шу сабаб бу йўлни маъқул кўриб, уни енгил-елпи ҳаётдан қайтаришга уриндим. Сочи йўқ бўлса, кўчага чиқолмайди, уйда ўтиришга мажбур бўлади деб ўйладим. Тўғри, хато қилдим бундай қилиб, аммо у ёнимда қолиши учун шундай қилдим», — дейди қилмишига изоҳ берган эркак.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган эр-хотиннинг маълум қилишича, улар бугунги кунда бирга яшамоқда. Ҳар иккиси ҳам хатосини англаб етган ва бирга яшашга қарор қилган.

    Мавзуга доир: 

    • Наманганда аёл кишини сочидан судраб, таҳқирлашда иштирок этганлар жаримага тортилди. Аёлнинг ўзи 3 суткага қамалди
    • Хотинига ишлатилган памперсни едирган самарқандлик эркак 6 йилга озодликдан маҳрум этилди
    • Тошкентда хотинини боласининг ахлатини ейишга мажбур қилган эркак қўлга олинди

    21.08.2021, 09:33   Изоҳ (0)   153236
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиядаги ОТМларда ўзбекистонлик талабалар ўқишни анъанавий тарзда бошлашлари мумкин

    21.08.2021, 08:32

    Фото: Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан илк бор ўтказилган очиқ мулоқоти

    21.08.2021, 08:00

    Ангела Меркелни гулдаста билан кутиб олган Путин, Германияга етиб борган афғон қочқинлари, далаларда очилган пахта. 20 август суратлари

    20.08.2021, 23:55

    Абдулазиз Комилов АҚШ Давлат котиби ўринбосари Уэнди Шерман билан Афғонистондаги воқеалар юзасидан суҳбатлашди

    20.08.2021, 23:26

    Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонларида тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун тест синовлари 23 август куни ўтказилади

    20.08.2021, 23:22

    Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонларида 110 нафар абитуриент тана ҳарорати юқори бўлгани сабабли тест синовларига киритилмаган

    20.08.2021, 23:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.