Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Президент Шавкат Мирзиёевга ишбилармонлар томонидан йўлланган мурожаатларнинг 2 мингга яқини оилавий тадбиркорлик йўналишини ташкил этади. Бу ҳақда давлат раҳбари тадбиркорлар билан бўлиб ўтаётган очиқ мулоқотда маълум қилди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.

Foto: “Daryo” / Madina Nurman

Foto: “Daryo” / Madina Nurman
Ислоҳотларимиз учун ўта муҳим бўлган оилавий тадбиркорлик йўналишида ҳам 2 мингга яқин мурожаатлар келиб тушган. Энди бу янги тизимда одамларимиз тадбиркорлик учун кредит оламан деб ҳокимиятга, банкка ёки бошқа идорага бориб юрмайди, асбоб-ускуналарни сотиб олиш учун таъминотчини қаердан топаман деб, бош қотиришга зарурат қолмайди.

Кредитни расмийлаштиришдан тортиб, маҳсулотни олиш-сотишгача бўлган барча жараёнлар, электрон тарзда, онлайн ҳал этилади.

Ўз навбатида, ушбу платформа таъминотчи корхоналар учун ҳам, камида 10 триллион сўмлик бозор яратади. Яъни таъминотчилар учун, ўзлари ишлаб чиқарган асбоб-ускуналар, хом ашё ва тайёр маҳсулотларни тўғридан-тўғри сотиш имконияти яратилади.

Иқтисодий комплекс раҳбарлари Қўчқоров, Нурмуратов, тижорат банклари уч ой муддатда жойларда, тадбиркор ва аҳолимизга ушбу қулайликларни кенг тушунтириб, ундан самарали фойдаланишни йўлга қўйишни ташкил этишлари зарур.

Бу борада, маҳаллабай иш ташкил этиш бўйича «Андижон тажрибаси»ни бутун мамлакат бўйлаб кенг қўллаш лозим бўлади.

Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Президенти

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев ташаббус кўрсата олмайдиган, янги-янги ғояларни кўтариб чиқишга, ўзгариш қилишга интилиши бўлмаган раҳбарларга нисбатан жуда қаттиқ талаб ва чоралар бўлишини билдирган эди.Эслатиб ўтамиз, апрель ўрталарида Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда Маҳаллабай ишлаш маркази ташкил этилишини маълум қилганди. Бу каби марказлар Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом, Ургут ва Булунғур туманларида 2021 йил 1 июндан бошлаб, вилоятнинг қолган туман (шаҳар)ларида 1 августга қадар ташкил этилиши белгиланганди. 2022 йил 1 январдан бошлаб мазкур экспериментни республиканинг бошқа ҳудудларида жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди