Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 16 август куни COVID-19 га қарши 162 723 доза вакцина қўлланилди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Шундан 91 508 доза биринчи босқичда, 58 041 доза иккинчи босқичда ва 13 174 доза учинчи босқичда қўлланилган.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Фото: ССВ матбуот хизмати

Шу кунгача Ўзбекистонда жами 12 266 057 доза вакцинадан фойдаланилган бўлиб, улардан 1-босқичда эмланганлар 8 661 349 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 2 643 005 нафарни, 3-босқичда эмланганлар 961 703 нафарни ташкил қилди. Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар эса 1 423 474 нафарни ташкил қилмоқда.

Шу кунгача тўлиқ эмланган фуқаролар 1 423 474 нафарни ташкил қилмоқда.

Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Андижон вилояти (32 561 доза),
  • Наманган вилояти (27 410 доза),
  • Фарғона вилояти (26 783 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:
  • Наманган вилоятида 1 391 575 доза,
  • Фарғона вилоятида 1 390 203 доза,
  • Андижон вилоятида 1 320 855 доза,
  • Самарқанд вилоятида 1 209 520 доза,
  • Қашқадарё вилоятида 1 050 690 дозани ташкил қилмоқда.
Аввалроқ Қонунчилик палатасининг 85 фоиз депутатлари вакцина олиб бўлгани, Президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов мажбурий эмлаш назарда тутилган қонунга эътироз билдиргани, Франция Ўзбекистонга 276 мингдан ортиқ доза AstraZeneca вакцинасини юборгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Барселона” “Атлетико” футболчисини харид қилса, Ансу Фати жамоадан кетишига тўғри келади 
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев трансформатор ишлаб чиқарувчи Aysel energy корхонаси фаолияти билан танишди
Маҳаллий
Тошкентдаги “Ипподромда” 2 бош от очликдан нобуд бўлди