Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Маҳоратли актёр Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжан яшайдиган вилла хавф остида қолган, деб ёзади «RusTurkey.com».

Фото: «Караван»

Фото: «Караван»

Xaberturk журналисти Онур Айдин тарқатган маълумотга кўра, рафиқаси Фаҳрие Эвжан билан биргаликда Бодрумдаги таътилдан Истанбулга қайтган актёр Гумушлукдаги уйи атрофида ўрмон ёнғинлари содир бўлгани ҳақида қайғули хабар олган.

Маълумки, бу ҳудуддаги ўт ўчирувчилар Гумушлукка ёнғин ўтмаслиги учун қўлдан келган ҳаммасини қилган. Бригадалар қурилиш техникаси билан оловдан йўлларни тўсгунига қадар одамлар челаклар билан ўрмонга сув ташиган.

Бурак Ўзчивит Онур Айдинга телефон орқали берган интервьюсида ёнғин ҳақидаги хабар уни бироз ранжитгани, лекин барча воқеалардан хабардор бўлиб тургани ҳақида айтиб ўтган. Чунки унинг вилласи менежери ҳар соатда тафсилотлар билан таништирмоқда. Айни пайтда таниқли актёрнинг уйи хавф остида эмас, аммо мутахассислар такрорий ёнғинларни истисно қилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Бурак Озчивит таътилдан сўнг «Ҳукмдор Усмон» лойиҳасининг давомида ишлай бошлаган. Унинг рафиқаси Фаҳрие Эвжен эса 4 йиллик танаффусдан сўнг «Алп Арслан » тарихий лойиҳаси билан экранларга қайтган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон энергетикаси: ортаётган талаб, тақчиллик ва кўрилаётган чоралар ҳақида
Дунё
Қирғизистонда 9 кишида “Цефтриаксон”га аллергик реакция кузатилди, бир киши вафот этди
Маҳаллий
Беш йилда 218 мингдан кўпроқ хонадон. Ўзбекистонда уй-жой муаммоси қандай ҳал этилмоқда?