Ўзбек миллий академик драма театри ижодкори, «Шуҳрат» медали соҳиби, театр ва кино оламида самарали меҳнат қилиб келаётган маҳоратли актёр Миролим Қиличев уйланди. Актёрнинг тўйи у туғилиб ўсган Бухорода бўлиб ўтди. Тантанали кечада кўплаб таниқли актёр ва актрисалар, хонандалар иштирок этди.
Маълумот учун, Миролим Қиличев «Умид», «Ҳаётим орзуси», «Жасур», «Балли, Камолиддин» каби фильмлардаги образлари билан мухлислар эътиборини қозонган.
Изоҳ (0)