Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Cobalt автомобили 2021 йилнинг июль ойида ҳам Қозоғистонда энг кўп сотилган автомобиль мақомини сақлаб қолди. Бу ҳақда Қозоғистон автобизнес ассоциациясига таяниб, UzAuto Motors хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қўшни республикада ўтган ой давомида ушбу моделдаги автомобилдан 1555 дона сотилган. Энг кўп сотилган Chevrolet моделлари орасида иккинчи ўрин Nexia’га насиб этган — 1246 дона, учинчи поғонадан эса Hyundai Accent ўрин олган — 830 дона.

Chevrolet Қозоғистонда энг кўп автомобиль сотаётган компаниялар — Hyundai (2012 дона), Kiа (1216 дона), Toyota (1199 дона) ва Lada (518 дона)ни ортда қолдириб, биринчи ўринда кетмоқда (жами 3094 дона).

«Nеwаutо.kz» сайтида (Қозоғистондаги автосалонлар агрегатори) Cobalt нархи жамланмасидан келиб чиқиб, 4,7 миллион тенгедан 5 миллион тенгегача эканлиги кўрсатилган (113 миллиондан 120 миллион сўмгача).

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг мартида UzAuto Motors Қозоғистонда Chevrolet ишлаб чиқаришни бошлаган. Дастлабки босқичда ишлаб чиқариш ҳажми йилига 26 000 транспорт воситасини ташкил қилади, келгусида уни 100 000 донага етказиш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, Spot’нинг ёзишича, Ўзбекистоннинг ўзида Cobalt моделини харид қилишга узун навбат давом этмоқда — мазкур хабарни ёзиш вақтида навбат 9341 тани ташкил этган. Энг кўп навбат Lacetti моделига кузатиляпти — 27 855 та.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда депутатлар давлат бюджети муҳокамасида муштлашди (видео)
Маҳаллий
Намангандаги кўмир машмашаси: аҳоли учун кўмир сотиб олиш — оворагарчилик, раҳбарлар эса кўмирга талаб унинг сифати яхшилигидан демоқда (видео)
Маҳаллий
Тошкентда зўравонликка қарши кураш бўйича халқаро анжуман — суратларда