• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Нью-Йорк губернатори Эндрю Куомо йиллар давомида коррупцияни яшириб келган ва ўзини танқид қилганларни қўрқитган. Бироқ у аёлларга шилқимлик қилгани бўйича айбловларга чап бера олмади

    Нью-Йоркнинг уч карра губернатори Эндрю Куомо яна кўп йиллар штатни бошқариши тахмин қилинаётганди. Айёр ва тадбирли сиёсатчи кўп йиллар давомида ўзининг тарафдорлари бўлган демократларнинг хатоларини пойлаб, республикачиларнинг пинжига суқилиб кирган, рақобатчиларини ички партия баҳсларида маъмурий ресурслар орқали енгишга одатланган. Бундан ташқари у коронавирус пандемияси даврида гарчи ушбу образ ҳаётдаги губернатор феъл-атворига мутлақо зид бўлса ҳам ўзига хос курашчи тимсолини яратган. Штат бош прокуратураси унинг администрациясида ишловчи аёлларга нисбатан шилқимлик қилгани исботланган бўлса ҳам, ҳатто юқори мартабали ўз тарафдорлари демократлар, шунингдек мамлакат президенти Жо Байден унга шундай талаб қўйганига қарамай, Куомо истеъфо беришни истамаётганди. Уни лавозимдан четлатиш учун Куомога импичмент эълон қилиш хавфи ҳам мавжуд эди. Meduza нашри Эндрю Куомонинг сиёсий фаолияти қандай қилиб бундай инқирозли хотимага келиб қолганининг сабабларини ўрганган.

    Фото: Getty Images

    Дон КуомоНью-Йоркда бир вақтлар губернатор лавозимида ишлаган Марио Куомонинг (1983–1994 йилларда, кетма-кет уч муддат штатни бошқарган) ўғли Эндрю Куомонинг сиёсий фаолияти, у туғилган вақтдаёқ муваффақиятли кечиши тахмин қилинган. Эндрю ҳуқуқшунослик бўйича таҳсил олди, маълум вақт ўтгач сиёсатга ўтди, дастлаб отасининг сайлов кампаниясида ишлади, кейин унинг администрациясида губернатор маслаҳатчиларидан бирининг ўрнини эгаллади.

    1990 йилда Эндрю АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннедининг жияни Керри Кеннедига уйланди. Ушбу никоҳ матбуотда ақлли ҳисоб-китоблар маҳсули дея эътироф қилинганди. Уйланганидан кейин Куомонинг лавозими кўтарилишни бошлади, дастлаб ўринбосар, кейинчалик Билл Клинтон президентлиги даврида уй-жой қурилиш ва шаҳарни ривожлантириш вазири бўлиб ишлади. 2006 йилда ўзи учун қадрдон штатга қайтди ва бош прокурорликка сайланди. Кейинчалик губернаторликка сайланди ва деярли уч муддат штатни бошқарди.

    Эндрю Куомо ва Керри Кеннедининг тўйи. Ўнгдан биринчи — штатнинг ўша вақтдаги губернатори, Эндрюнинг отаси Марио Куомо. 1990 йил.

    Эндрю Куомо ва Керри Кеннедининг тўйи. Ўнгдан биринчи — штатнинг ўша вақтдаги губернатори, Эндрюнинг отаси Марио Куомо. 1990 йил.
    Фото: Shutterstock

    Отасидан фарқли равишда Эндрю Билл Клинтонни ўзининг кумири деб ҳисоблаган ва унинг янги демократлар ҳақидаги ғоясига ишонган. Марио Куомо эса штатни бошқарган вақтда янгиликлар қилишга интилган, 1984 йилда Католик черковдан чекиниб, абортларни қўллаб-қувватлагани учун таҳдидга ҳам учраган. Клинтонга ҳавас қилган ўғил-губернатор Эндрю Куомони эса танқидчилар бир неча марта демократ терисини ёпинган республикачи деб аташган.

    Губернаторни таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари учун харажатларни қисқартигани учун (пандемия даврида ҳам мазкур йўналиш учун харажатларни камайтирган), штатнинг бой одамларининг солиқларини камайтиргани, кексалар ва ногиронларга ғамхўрлик қилиш йўналишидаги муаммолар, шунингдек мунисипиал ва давлат хизматчиларининг касаба уюшмаларига тажавузкор босимлар учун ҳам кескин танқид қилишган. Куомо Нью-Йорк метрополитени инфратузилмасини ривожлантириш учун ажратилган бюджетни бошқа лойиҳаларнинг харажатларига йўналтирганликда ҳам айбланган. Куомонинг босими оқибатида Нью-Йорк транспорт хизмати (МТА) раҳбари Энди Бифорд истеъфога чиқишга мажбур бўлган.

    Бундан ташқари Куомо штат ҳукуматининг коррупцияга алоқадорлигини ўрганиш комиссиясини тарқатиб юборган. Мазкур қарорнинг чиқарилиши, биринчидан Куомонинг ўз ўрнидан хавотирга тушгани билан изоҳланади, комиссия иши туфайли губернаторнинг икки яқин иттифоқдошига қамоқ жазоси берилган. Иккинчидан, бу партия ичидаги рақобат натижасига таъсир қиларди, чунки Куомонинг рақиби Зефир Тичаут коррупцияга қарши кураш шиорлари билан омма олдида чиқишлар қилганди.

    Куомонинг бошқарув услуби ҳам кўплаб саволлар уйғотарди, у штатни отасидан қолган меросдек назорат қилиб, атрофига йиғган жамоасидан ўзига садоқат билан хизмат қилишни талаб этган. Танқидчиларга бир неча бора таҳдид йўллаб, уларни шантаж қилган.

    2008 йилда демократлар штат қонунчилик мажлиси ҳисобланган юқори палатада кўпчилик овоз олди. Қуйи палата ушбу жараёнгача демократлар назоратида эди, аммо улар ўз ғалабасидан унумли фойдаланмади. Тўрт нафар сенатор-демократ (уларнинг уч нафари кейинчалик порахўрлик ва мол-мулкни талан-торож қилишда айбланиб, суд қилинган) ўз ҳамкасблари билан биргаликда партия учун овоз беришдан бош тортди ва республикачиларга қўшилди, оқибатда мажлис иши фалажланиб қолди.

    Мазкур ҳаракатлар самараси ўлароқ демократларнинг штат сенатида 2010 йил сайловларидаги устунлиги йўқолди. «Исёнчилар» ортга қайтди, бироқ тўрт нафар бошқа демократ «Мустақил демократик конференциясини» тузиб, республикачилар учун овоз беришни бошлади. Кейинчалик штат сенатининг республикачилари етакчиси ҳам коррупцияда айбланиб, суд қилинган. Якунда демократлардан чиққан тўрт вакил қўмиталарда раҳбарлик курсиларини эгаллади ва уларнинг маошига ўн минглаб доллар пул қўшилди.

    Кейинги йилларда Куомо намойишкорона тарзда IDC вакилларининг қонунчилик органида республикачилар томонига ўтиб, мувозанатни бузишига бефарқ қаради. Сабаби бу ҳаракат бир нечта қонунларнинг имзоланмаслиги, демократларни қўллаб-қувватлайдиган айни вақтда рақиблар билан ҳам келиша оладиган ўртакаш ва муросачи губернатор имижини сақлаб қолишни таъминларди. Бу каби ҳолатлар 2018 йилда «Мустақил демократик конференция»нинг тарқатиб юборилганидан кейин тугади, гуруҳнинг 8 нафардан 6 нафар вакили сайловлар ва партия праймеризларида мағлуб бўлган.

    Шунингдек, 2018 йилда демократлар праймеризида губернатор Куомога актриса Синтия Никсон рақиб бўлди, аёлни чап фаоллар ва Нью-Йоркда обрўга эга Ишчи оилалар партияси қўллаб-қувватлаган. Куомо актриса билан курашни маҳаллий касаба уюшмаларига босим ўтказиш билан бошлади (бирлашмаларнинг айримлари мунисипиал ишчилар номидан иш кўради, бошқалари эса штат ҳукумати билан шартномалар тузган ҳолда боғланган), бу орқали уларнинг партияни қўллаб-қувватлашига тўсқинлик қилишга уринди. Оқибатда Никсон праймеризда мағлуб бўлди.

    Куомо пандемияни «қаҳрамонларча» енггани ҳақида китоб ёзган Коронавирус пандемияси бошлангач, Куомонинг рейтинги кўтарилди, унинг ўзи эса умуммиллий миқёсдаги юлдузга айланди. Либерал ОАВ Rolling Stone’дан тортиб, Vogue’гача Куомога ошиқ бўлиб, унинг ҳар куни ўтказадиган матбуот-анжуманларини мақташди, ушбу ҳаракатлар учун «Эмми» мукофотига ҳам лойиқ кўрилди. CNN телеканали ҳам губернатор билан доимий равишда интервьюлар ташкиллаштирар, суҳбатларда унинг укаси Крис Куомо губернаторга жавоб бериш учун жуда қулай саволлар берарди. Ака-уканинг телевидениедаги мулоқоти бир йил ичида шаклланиб қолган анъана эмас, Fox News ва бошқа про-республикачи медиалар мазкур ҳаракатга ўта тажавузкор қарайди.

    Куомо иттифоқдошлари ва унинг ўзи ҳам Дональд Трампга қарши қўйилди, губернатор собиқ президентдан фарқли равишда ақлли бошқарувчи сифатида оғир паллада масъулиятни зиммасига олгани, федерал ҳукумат мамлакатдаги эпидемия бўйича бир тўхтамга келмаган вақтда барчасини тўғри бажаргани айтилган. Ушбу қарама-қаршилик 2020 йил октябрда (АҚШда коронавируснинг иккинчи тўлқини олдидан) Куомонинг «Америка инқирози» китобининг нашр қилиниши билан чўққига чиқди, китобда у федерал ҳукуматни танқид қилиб, ўзининг касалликка қарши курашдаги сайи-ҳаракатларига тўхталган.

    Бироқ ҳаммаси рўё экани жуда тез ойдинлашди. Дастлаб Куомо бошқарувидаги Нью-Йорк штати ҳукуматининг қариялар уйларидаги коронавирусдан ўлим статистикасини пасайтириб (тахминан 50 фоизга) кўрсатгани аниқланди, штатдаги қариялар уйларида эпидемия бошланганидан бери 15 мингга яқин одам COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган, бу ҳудудда коронавирусдан ўлганлар умумий сонининг учдан бир қисмига тенг кўрсаткич. АҚШда коронавирусдан вафот этганларнинг учдан бир қисми қариялар уйларида яшаган кекса ёшли одамлар ташкил қилади. Лекин Куомо танқидчилари Нью-Йоркда ўлим кўрсаткичининг юқорилиги тахминан 9 мингга яқин кекса ёшли ню-ёркликлар касалхоналарда даволанганидан кейин яна қариялар уйига қайтарилгани билан боғлаган, штат соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз ҳисоботида мазкур ҳаракатлар ўртасидаги боғлиқликни инкор этган.

    Қариялар уйида коронавирусдан вафот этган ню-ёркликларнинг қариндошлари Эндрю Куомонинг истеъфосини талаб қилиб пикет ўтказмоқда. Нью-Йорк, 2021 йил 25 март.

    Қариялар уйида коронавирусдан вафот этган ню-ёркликларнинг қариндошлари Эндрю Куомонинг истеъфосини талаб қилиб пикет ўтказмоқда. Нью-Йорк, 2021 йил 25 март.
    Фото: Getty Images

    Куомо пандемия даврида қариялар уйидаги ўлимлар билан боғлиқ суд суриштирувидан аввал имунитет ва қонуний кафолатларга эга бўлган. Кейинчалик Нью-Йорк шифохоналар ассосиацияси (GHYHA) Куомо сайлов кампаниясига 2 миллион доллар сарфлагани, губернатор ёрдамчиси Мелисса Дероснинг уч нафар қариндоши GHYHA манфаатларини лоббистларча ҳимоя қиладиган фирмада ишлаши ойдинлашган.

    Маҳаллий сиёсатчилар орасида Куомони демократ-депутат Рон Ким барчадан кўра кўроқ танқид қилган, унинг амакиси ҳам қариялар уйида коронавирус асоратларидан вафот этган. Куомо депутатга шахсан қўнғироқ қилиб, «карьерасини барбод қилиши»ни айтган ва унга таҳдид қилган. Нью-Йорк коронавирусни қандай енггани ҳақидаги Куомо муаллифлигидаги китобни ёзиш, таҳрирлаш ишларига губернатор администрациясидаги ёрдам бергани тўғрисида ҳам ахборотлар сиздирилди, бу қонун билан тақиқланган ҳаракат. Куомо китоб учун тахминан 5 миллион доллар атрофида гонорар ишлаб олган, бу бир неча ўн минг нусхада чоп этилган бесцеллер учун кулгули маблағ.

    Қариялар уйларидаги ўлимлар билан боғлиқ можародан кейин демократлар ҳам республикачилар ҳам Куомодан истеъфо беришни, акс ҳолда унга импичмент эълон қилиниши ҳақида баёнотлар беришни бошлади. Вазиятнинг кутилганидан анча қалтисроқ экани орадан маълум муддат ўтганидан кейин аниқ бўлди.

    Куомо чап бера олмайдиган айбловлар2020 йил декабрь ойида Куомонинг собиқ ёрдамчиси Линдси Бойлан уни шилқимликда айблади. Унинг сўзларига кўра губернатор унга тегажоқлик қилган ва аёлнинг олдида нопорфессионал гаплар гапирган. Куомонинг ўзи айбловларни рад қилган, унинг ёрдамчилари эса Бойланга қарши маълумотлар тўплаб, ёрдамчининг собиқ ҳамкасбларига қўнғироқ қилиб, улардан аёл ҳақида салбий ахборот олишга уринган. Розилик бермаганлар Куомо ёрдамчилари томонидан қўрқитилган ва оқибатда улар журналистлар билан суҳбатлардан қочган.

    Февралда губернатор штабининг бошқа бир аёл ходими Шарлотта Беннер ҳам Бойланга ўхшаб губернатор шилқимликларидан азият чекканини билдирди, март ўрталарига келиб Куомога қарши шу каби айбловларни йўллаган аёллар сони олти нафарга етди. 2020 йил охиридан шу кунга қадар жами саккиз нафар аёл Куомони шилқимликларда айблаган.

    Ҳал қилувчи паллада Куомонинг дўстлари йўқлиги, унинг атрофидагилар губернатордан қўрққани учун уни қўллаб-қувватлаб келганлиги фош бўлди. Демократик партиядаги тарафдорлари Куомодан юз ўгиришди. АҚШ президенти Жо Байден, Нью-Йорк шаҳри мери Билл де Блазио, АҚШ сенатида Нью-Йорк штати номидан иш кўрадиган Чак Шумер ва Кирстен Жилибранд ҳамда штат қонунчилик мажлисидаги демократларнинг кўпчилик қисми унинг истеъфога чиқишини талаб қилди. Катта касаба уюшмалари, партиядаги иттифоқчилари ва администрациясининг бир нечта собиқ ходими ҳам Куомога кўмак бермади. Фақат губернатор администрациясидаги содиқ ходимлари, укаси Крис Куомо сиёсатчини қўллаб-қувватлаб инқирозли вазиятда қандай ишлаш кераклиги борасида маслаҳатлар берди.

    Куомо билан унинг администрациядаги ишчи муносабатларда кузатилган муаммолар шилқимликларнинг ўзи билан тугагани йўқ. The New York Times губернатор маъмуриятида ишлаган 35 нафар собиқ ходим ўртасида сўровнома ўтказди, улар аёлларнинг ташқи кўриниши етарли даражада мафтункор бўлмагани туфайли уларнинг лавозимини ошириш рад этилгани ҳақида гапирган. Сўровномада ходимларни бир-бирига гиж-гижлаш, лавозимларига тааллуқли бўлмаган вазифаларни юклаш ва доимий равишда ҳақоратлаш ҳолатлари кузатилгани аниқланди. Washington Post ҳамда New York Magazine ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар бўлганини суриштирган: Куомо қўл остидаги аёлларга нафақат шилқимлик қилган, балки уларга бақирган, ҳақоратлаган ва йиғлашгача олиб борган.

    Куомо портрети акс этган билборд, унда Нью-Йорк штати маркази Олбанида «Истеъфога чиқ» сўзлари ёзилган. 2021 йил 2 март.

    Куомо портрети акс этган билборд, унда Нью-Йорк штати маркази Олбанида «Истеъфога чиқ» сўзлари ёзилган. 2021 йил 2 март.
    Фото: Getty Images

    Аммо шунча гапдан кейин ҳам Нью-Йорк қонунчилик мажлиси ҳамда штат бош прокуратураси импичмент жараёнини бошлашга шошмади ва ўз текширувини ўтказди. Бу Куомога яна бир неча ой давомида ОАВ ва жамоатчилик эътиборидан четда туриш имконини берди, лекин 3 августда тергов якунига етди ва 165-сонли ҳисобот эълон қилинди. Куомо тафтиш якунлари бўйича хулосаларга чап бера олмайди. Штат бош прокурори Летиция Жеймс губернаторга қўйилган айбловларнинг ҳақиқатда содир бўлгани, шу билан бирга яна уч нафар шилқимликдан азият чеккан аёллар борлиги ҳам аниқланганини билдирган. Терговчилар 74 мингдан зиёд ҳужжатларни ўрганган ва юзлаб гувоҳларни сўроқ қилган. Гувоҳлар орасида губернатор полиция қўриқлаш хизматининг ходимаси ҳам бўлган. Аёлнинг ҳикоя қилишича Куомо доимий равишда унга беадаб гаплар гапирган ва имкон туғилиши билан ходимнинг қуроллангани, хизмат бурчини бажараётганига қарамай унга тегинишга уринган.

    Энди нима бўлади? Куомо учун барчаси тугадими?Куомо иши бўйича тергов натижалари эълон қилингач, у яна бир марта барчаси уюштирилгани ва истеъфога чиқмоқчи эмаслигини билдирди. Шунингдек, у Куомонинг сиёсатчилар, амалдорлар, жамоат арбоблари ва фаоллар билан бирга қучоқлашиб тушган расмларини эълон қилиб, айбловларга жавоб қайтарди ва Италия анъаналари асосида тарбия топгани учун ҳам феъл-атвори шундайлигини изоҳлашга уринди.

    Кеч истеъфога чиққанини эълон қилган Эндрю Куомога импичмент эълон қилиниш эҳтимоли жуда юқори эди. Қуйи палатанинг 15 нафар аъзосидан камида 86 нафари импичментни қўллаб-қувватлаган. Палата спикери Карла Хисти ҳам Куомо ўз лавозимида қола олмаслигини қайд этган. Агар губернатор истеъфо бермаганида палатанинг 76 нафардан кўпроқ аъзоси импичментга овоз берса, штат сенатининг учдан бир қисми берган овозлар ва штат Олий суди аъзоларининг ўн нафари ташаббусни қўллаб-қувватласа у ҳолда Куомо раҳбарлигига ишончсизлик билдириш амалга ошарди. Агар Куомо кеча истеъфога чиққанини эълон қилмаганида, у ҳолда импичментнинг амалга ошиш жараёнига бир неча ҳафта ёки ой кетиши тахмин қилинаётганди.

    «Ҳисобот эълон қилинди, Куомо ҳозирнинг ўзида истеъфога чиқиши шарт!» ёзув ёзилган транспарант билан парвоз қилаётган самолёт. Олбани, Нью-Йорк штати, 2021 йил, 4 август.

    «Ҳисобот эълон қилинди, Куомо ҳозирнинг ўзида истеъфога чиқиши шарт!» ёзув ёзилган транспарант билан парвоз қилаётган самолёт. Олбани, Нью-Йорк штати, 2021 йил, 4 август.
    Фото: Reuters

    Куомо истеъфосида кейин вице-губернатор Кету Хочул унинг ўрнини эгаллади. Аёл ҳам Куомо каби Демократик партиянинг ўнглар вакили. Куомо учун энг тўғри йўл унинг истеъфога чиқиши бўлди, сабаби у барибир 2022 йил ноябрь ойида бўлиб ўтадиган губернатор сайловларида иштирок эта олмасди. Яқинда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра 80 фоиз респондент сайловчилар унинг тўртинчи муддатга сайланишига қарши чиққан, 63 фоиз овоз берувчиларнинг Куомонинг дарҳол истеъфо беришини талаб қилган, 59 фоизи эса импичмент жараёни бошланишини ёқлаб овоз берган. Куомонинг ўрнини келажакда эгаллаши мумкин бўлган номзодлар орасида амалдаги губернатор фаолиятига кучли зарба берган штат бош прокурори Летишия Жеймс фаворит бўлиб турибди.

    Шунингдек, Куомога расмий айбловлар эълон қилиниши мумкинлигини ҳам эсдан чиқармаслик керак. Бу борада битта тергов иши очилган, бир нечта прокурорлар штат ҳукуматидан якуний айблов хулосасига асос бўлиши учун зарур ҳужжатларни талаб қилган.

    12.08.2021, 10:11   Изоҳ (0)   36271
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Доғистонлик курашчи Россия давлат думаси депутатидан Токио-2020 даги ғалабаси учун 1 млн доллар мукофот олганини айтди. Бу депутатнинг йиллик даромадидан анча кўп

    12.08.2021, 09:42

    ОАВ: Туркманистонда уйига интернет улатиш учун фуқаролардан VPN’дан фойдаланмаслик ҳақида қасам ичиш талаб қилинмоқда

    12.08.2021, 07:49

    Судан собиқ президент Ал-Баширни Халқаро жиноят суди ихтиёрига топширишга қарор қилди

    12.08.2021, 07:07

    Афғонистон президенти ва Шимолий альянснинг собиқ раҳбарлари «Толибон»га қарши кураш масаласида муҳокама ўтказди

    11.08.2021, 22:46

    Илон Маск NASA’га космик костюмлар ишлаб чиқаришда ёрдам таклиф қилди

    11.08.2021, 21:42

    Олимлар йўқ бўлиб кетиш хавфи остида турган мамлакатлар номини айтди

    11.08.2021, 19:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Янги дарахт — янги нафас” республика экочемпионати амалга оширилади

    Ўзбекистон | 17 май, 23:40

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган ўзбекистонлик қизча ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 17 май, 23:17

    Суперлига. “Шўртан” ўз уйида бир киши кам “Андижон”ни мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:58

    Нью Йорк университети битирув нутқида Ғазодаги урушни қоралаган талабадан дипломни олиб қўйди 

    Дунё | 17 май, 22:53

    Тошкентнинг бир қатор кўчалари вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 17 май, 22:38

    Англия Кубоги. “Кристал Пэлас” финалда “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

    Спорт | 17 май, 22:34

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Ўзбекистон | 17 май, 22:24

    Суперлига. “Насаф” меҳмонда “Қўқон-1912”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 17 май, 22:23
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.