Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Севимли актёрларимиз иштирокидаги фильмларни кўриб, улар нима учун қаримаслиги ҳақида ўйлаб қоламиз. Албатта, баъзиларининг юзига ажинлар тушган, бошқаларида эса оқ сочлар пайдо бўлган, лекин буларнинг барчаси уларнинг ёшига ёш қўшмайди, балки янада жозибали кўрсатади.

Энн Хетеуэй

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Афтидан, Энн Хетеуэй 2008 йилда «Йўловчилар» фильми экранга чиққанидан бери умуман қаримаган. Буни актриса иштирокидаги охирги фильмлардан бири «Локдаун»ни томоша қилиш орқали кўриш мумкин.

Мишел Родригес

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Мишел Родригес 31 ёшида «Форсаж» фильмининг тўртинчи қисмида ўйнаган. 12 йилдан сўнг, яъни франшизанинг охирги — тўққизинчи қисмида унинг ташқи кўринишида ҳеч қандай жиддий ўзгаришларни пайқамайсиз. Фақат сочлари узайган, холос.

Вин Дизель

Фото: AdMe

Фото: AdMe

«Форсаж» фильмида Доминика Торетто номи билан машҳур бўлган келишган Вин Дизель ҳам қарилик нималигини унутган. Гарчи «Форсаж»нинг охирги қисмида юзидаги ажинлар кўпайган бўлса-да, лекин бу ҳам унга ярашиб турибди.

Анжелина Жоли

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Вақт ҳам Анжелина Жолига ўз таъсирини ўтказа олмаган. 2008 йилда томошабинлар уни «Ўзгартириш» фильмидаги ижросидан қойил қолганди, ўшанда актриса 33 ёшда эди. 2020 йилда у «Питер Пен ва Алиса мўъжизалар мамлакатида» фантазиясида рол ижро этди.

Мартин Фриман

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Мартин Фриман ҳам қаришни хаёлига келтирмайди, фақат унинг оқ сочларигина ёшини фош қилиб қўйиши мумкин. Актёр ижросидаги 38 ёшида ўйнаган «Энг яхши Рождество» фильмини ва 49 ёшида ижро этган «Йил ота-онаси» сериалини томоша қилиб, бунга амин бўлиш мумкин.

Женнифер Энистон

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Женнифер Энистон 36 ёшида ўйнаган «Миш-мишлар» фильмидан бери ўзгармаган. 2021 йилда «Тонгги шоу»нинг иккинчи мавсумининг трейлери чиқди, унда 52 ёшли Женнифер ҳали ҳам ёш ва чиройли эканлигини кўриш мумкин.

Риз Уизерспун

Фото: AdMe

Фото: AdMe

31 ёшида Риз Уизерспун «Версия» фильмидаги драматик роли орқали танилди. 2020 йилда 44 ёшга тўлганида, у «Ҳамма ерда ёнғин» телесериалида рол ўйнади. Ташқи жиҳатдан унчалик ўзгармаган актрисанинг фақатгина чёлкасидан воз кечганини кўриш мумкин.

Гвинет Пелтроу

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Кўриниб турибдики, йиллар Гвинет Пелтроунинг гўзаллигига ажинлар эмас, фақатгина жозиба ва назокат қўшган. Бунинг учун 2008 йилда суратга олинган «Ошиқлар» фильмидаги ва «Сиёсатчи» сериалининг иккинчи мавсумидаги ролини томоша қилиш кифоя.

Ума Турман

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Вақт Ума Турман устидан ҳам ўз ҳукмини ўтказа олмаган. 38 ёшида у рол ўйнаган «Тасодифий никоҳ» фильми ва 50 ёшда ўйнаган «Қайсар бобо» фильмини кўрибгина бунга ишониш мумкин.

Шарлиз Терон

Фото: AdMe

Фото: AdMe

2008 йилда Шарлиз Терон «Ёнаётган текислик» драмасида мураккаб ролни ўйнади. 2021 йилда «Форсаж-9» фильмида ҳали ҳам жозибали актриса миллионлаб мухлисларини қувонтирган янги образда пайдо бўлди.

Моника Беллуччи

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Афтидан, Моника Беллуччи организмида қандайдир махсус дастур бўлиб, у қаришга имкон бермайди. Бундай дейиш учун у 43 ёшида ижро этган «Иккинчи нафас» ва 12 йилдан сўнг «Эркак ва аёл: энг яхши йиллар» фильмларини томоша қилиш кифоя.

Уилл Смит

Фото: AdMe

Фото: AdMe

Келишган йигит Уилл Смит йиллар ўтгани сайин янада яшармоқда. Бунга амин бўлиш учун 13 йил олдинги «Етти ҳаёт» ва 2020 йилда суратга олинган «Ёмон йигитлар» фильмларини кўринг.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ривожланаётган давлатлар учун фалокат: АҚШ ва Европа ўртасида савдо уруши бўлиши кутиляпти
Маҳаллий
Фарғона ва Наманган аэропортларини қуюқ туман қоплади, рейслар кечикадиган бўлди
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими радар ўрнатилган машинасида таксичилик қилгани айтилмоқда (видео)