Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Қаршида 18 ёшли қиз севган йигити томонидан беш ой давомида зўрлаб келингани, терговчи ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этгани тўғрисида хабар берилганди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, мазкур жиноят иши қўзғатишни рад қилиш қарори Қарши шаҳар прокуратураси томонидан назорат тартибида ўрганилган.

Маълум қилинишича, жиноят иши қўзғатишни рад қилиш тўғрисидаги қарор Қарши шаҳар прокуратураси томонидан ўрганиб чиқилган ва 27 июль куни бекор қилинган.

Тўпланган ҳужжатлар қўшимча текшириш ҳаракатларини олиб бориш учун Қарши шаҳар ИИБ Тергов бўлимига юборилган.

Ҳозирда текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Бухорода 14 ёшли қизни зўрлаб келган чўпон 3 йилга озодликдан маҳрум қилингани, Навоийда мактаб ўқувчиси ҳомиладор бўлиб қолгани ҳамда Тошкент вилоятида 14 ёшли қизнинг номусига тегганликда гумонланаётган шахс қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар