Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 200 миллион кишидан ошди. Жонс Ҳопкинс университети маълумотлари шундан дарак бермоқда.

Фото: «РИА Новости»

Фото: «РИА Новости»

Университет ҳисоб-китоблари бўйича, айни пайтгача 200 163 166 киши вирусга чалинган, 4 255 638 киши касаллик оқибатида вафот этган.

Касалланганлар сони бўйича юқори ўнликдан қуйидаги мамлакатлар жой олди:

  • АҚШ — 35,3 миллион одам касалланиб, 614 минг киши вафот этган;
  • Ҳиндистон — 31,7 миллион одам касалланиб, 425 минг киши вафот этган;
  • Бразилия — 20 миллион ва 559 минг;
  • Россия — 6,2 миллион ва 159 минг;
  • Франция — 6,2 миллион ва 112 минг;
  • Буюк Британия — 5,9 миллион ва 130 минг;
  • Туркия — 5,8 миллион ва 51 минг;
  • Аргентина — 4,9 миллион ва 106 минг;
  • Колумбия — 4,8 миллион ва 121 минг;
  • Испания — 4,5 миллион ва 81 минг.
Шу билан бирга, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) сайтида вирус юқтирганлар сони 199 466 211 нафар деб кўрсатилмоқда.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларидан вакцинация бўйича статистика ҳам ўрин олган. Хусусан, дунё бўйича 4,26 миллиард доза вакцина қўлланилган. Бу борада Хитой етакчи бўлди — у ерда 1,7 миллиард доза вакцина киритилган. Шунингдек, Ҳиндистонда 485,2 миллион, АҚШда — 347 миллион, Бразилияда — 139,1 миллион, Японияда — 98 миллион, Германияда — 93,1 миллионта доза қўлланилган. Вакцинация суръатлари бўйича юқори ўнликдан Буюк Британия, Франция, Туркия ва Индонезия ҳам ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, COVID-19’га чалинганлар сони январь охирларида 100 миллион, март ўрталарида 120 миллион, апрель охирида эса 150 миллиондан ошганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар