• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12531.78
    • RUB159.82
    • EUR14538.12
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятида бир суткада 40 нафар тинч фуқаро ҳалок бўлди. Аҳолидан уйларини тарк этиш сўралмоқда

    Афғонистоннинг Ҳелманд вилоятида ўтган бир кунда содир этилган тўқнашувлар чоғида 40 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги ёрдам миссияси (UNAMA)га таяниб, Anadolu Agency хабар берди.

    Лашкаргоҳ шаҳри

    Лашкаргоҳ шаҳри
    Фото: menafn.com

    UNAMA маълум қилишича, жанговар ҳаракатлар пайтида 118 нафар тинч фуқаро яраланган.

    «Агар томонлар тинч аҳоли ҳаётини ҳимоя қилмаса, бу катта фожиага олиб келади», — дейилади баёнотда. Миссиянинг таъкидлашича, давом этаётган жанговар ҳаракатлар туфайли минглаб афғонлар ўз уйларини ташлаб кетган.

    Афғонистон жанубидаги вилоятлар Қандаҳор, Ҳелманд ва ғарбий Ҳирот вилоятида «Толибон» жангарилари ва ҳукумат қўшинлари ўртасида тўқнашувлар қарийб бир ҳафтадан буён давом этмоқда. Ҳукумат қўшинлари «Толибон»га қарши кенг кўламли операция ўтказишга тайёргарлик кўраётган пайтда Афғонистон армияси Ҳелманд вилоятининг маъмурий маркази Лашкаргоҳ шаҳридаги тинч аҳолидан уйларини тарк этишни сўраган.

    «Толибон» баёнотига кўра, ҳаракат вилоят губернаторлиги биноларидан бир неча метр нарида жойлашган. Катта йўқотишларга қарамай, «Толибон» чекинмаяпти. Жангарилар Лашкаргоҳнинг марказий қисмидаги бир неча мудофааланган мажмуаларда ҳукумат кучларини қамал қилган.

    Айни пайтда Афғонистон армияси ва АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари бир неча кундан буён шаҳарга авиазарбалар йўлламоқда. Маҳаллий аҳолининг маълум қилишича, ҳужумлар натижасида кўплаб бинолар вайрон бўлган, тинч аҳоли яраланган. Хавфсизлик бошқармасидаги манбанинг айтишича, 2 август куни кечки пайт қамал қилинган ҳукумат кучларига ёрдам бериш учун қўшимча кучлар — махсус кучлар бўлинмалари юборилган.

    Таъкидлаш жоизки, Ҳелманд вилоятининг тўртта ҳудудий телеканали, шунингдек, маҳаллий радиостанциялари ўз фаолиятини тўхтатган, чунки улар жойлашган туманлар «Толибон» назорати остига ўтган.

    Аввалроқ БМТ Афғонистонда 2021 йилнинг биринчи ярмида тинч аҳоли орасидаги қурбонлар сони рекорд даражага етганини хабар қилганди.

    Ҳукумат ва «Толибон» ўртасидаги тўқнашувлар тинчлик жараёни масаласининг ноаниқлиги шароитида давом этмоқда. Толибон Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарани деярли тўлиқ назорат қилмоқда. Ўзбекистонга борадиган асосий савдо йўлида жойлашган «Ҳайратон» назорат-ўтказиш пункти икки томондан «Толибон« қўлида. Жангарилар жануби-ғарбий Ғазни вилоятида ҳам ҳужумларни кучайтирган.

    Мавзуга доир:

    • БМТ Афғонистондаги вазият туфайли қочқинларнинг йирик оқими пайдо бўлишидан хавотирда
    • БМТ: Афғонистон гуманитар фалокатга яқинлашмоқда

    04.08.2021, 19:09   Изоҳ (0)   32140
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қозоғистонда COVID-ўлимлар бўйича антирекорд янгиланди, Нью-Йоркда эмланганлик гувоҳномасини талаб қилиш бошланади. Коронахабарлар

    04.08.2021, 15:33

    Чехияда иккита поезд тўқнашиб кетди. 2 киши ҳалок бўлди, 50 га яқин одам жароҳатланди (фото)

    04.08.2021, 14:57

    Қозоғистонда мажбурий мактаб формаси бекор қилинди

    04.08.2021, 14:33

    Афғонистонда мудофаа вазирининг уйига ҳужум уюштирилди. 4 киши ҳалок бўлди (видео)

    04.08.2021, 13:35

    Тожикистон президенти коронавирусга қарши эмлангани маълум бўлди

    04.08.2021, 10:11

    АҚШ Мудофаа вазирлиги ёнида отишма юз берди, бир полициячи ҳалок бўлди

    04.08.2021, 09:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    Кино | 25 июн, 23:50

    “ХВЖ Ўзбекистон иқтисодиётига солиқ юкини оширишни таклиф қилмоқда. Изоҳга ҳожат йўқ” — Юлий Юсупов

    Ўзбекистон | 25 июн, 23:38

    Эътиборсиз қолдирмаслик керак бўлган D витамини танқислигининг 9 та белгиси

    Маслаҳатлар | 25 июн, 23:10

    Сочингизга зарар етказадиган тунги одатлар

    Гўзаллик | 25 июн, 22:50

    “Дарё” дайжести: 25 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 25 июн, 22:30

    Оддий ва камтар: бойлигини кўз-кўз қилмайдиган турк актёр ва актрисалари

    Кино | 25 июн, 22:03
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.