«Рома» бош директори Тиагу Пинту Элдор Шомуродовнинг Рим жамоасига қўшилгани ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди.

Фото: Getty Images

Элдор — улкан салоҳиятга эга ҳужумчи. У «Рома»да ўзини кўрсатишни истайди. Ўзига аввалдан таниш бўлган лигада буни уддалай олади.

Бу хоҳиш, шунингдек, Шомуродовнинг сифатлари Жозе Моуриньога мос келади. Элдорни жамоада кўриб турганимиздан хурсандмиз.

Тиаго Пинто, «Рома» бош директори

Рим клуби Элдор Шомуродовни «Женоа»дан 17,5 миллион евро эвазига харид қилди. Шомуродов «Рома» билан 2026 йил 30 июнига қадар мўлжалланган шартнома имзолади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси янги клуби сафида 14-рақамда ҳаракат қилади.

Шомуродов 2020/21 йилги мавсум бошида «Ростов»дан 7,5 миллион евро эвазига «Женоа»га ўтганди. Бунгача у «Машъал» ва «Бунёдкор» клубларида тўп сурган. Элдор ортда қолган мавсумда А Серияда 31 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга муваффақ бўлди.