Туркиянинг Измир шаҳри аҳолиси 31 июль, шанбага ўтар кечаси метеорит тушишига гувоҳ бўлди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Sabah газетаси маълумотларига кўра, тунги вақтда тахминан 1:54 да (Тошкент вақти билан 3:54) осмон ёришиб кетган.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ерга метеорит ёки космик чиқинди бўлаги қулаганини тахмин қилмоқда. Метеорит қулагани ҳақидаги хабар расман тасдиқланганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 25 июлга ўтар кечаси Шарқий Норвегия осмонидан метеорит учиб ўтиб, ерга қулаган эди. Норвегия метеор тармоғи ушбу маълумотни тасдиқлади.