Актёр Жан-Клод Ван Дамм Париж марказидаги заргарлик дўконига ўғирликка тушган шахсларга тасодифан ёрдам бериб қўйди. У жиноят жойида пайдо бўлиб, потенциал гувоҳларни чалғитган, деб хабар беради «Korrespondent.net».

Фото: EPA

Кўнгилсиз ҳодиса 27 июль куни содир бўлган. Ўғри соат 17:10 ларда Chaumet дўконига харидор сифатида кирган ва сотувчи билан суҳбатлашган. Шундан сўнг, у пичоқ билан унга таҳдид қилиб, 2-3 миллион евро турувчи қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб, электросамокатда қочиб кетган.

Фото: Twitter / @LesNews

Ўғирлик содир этилган вақтида дўкон яқинида 60 ёшли Ван Дамм пайдо бўлиб, омманинг эътиборини ўзига қаратган. Бу эса жиноятчига яшириниш учун имкон берган.

Натижада кузатув камералари ёрдамида ўғрининг шахсига аниқлик киритилган. У шериклари билан бирга эртаси куни Франция шарқидаги автострадада қўлга олинган.

Фото: Twitter / @LesNews

Полициянинг маълум қилишича, ўғирлаб кетилган қимматбаҳо буюмларнинг бир қисмини қайтаришга муваффақ бўлинган.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Ван Дамм ҳужжатлари билан боғлиқ муаммо сабаб ўлдирилиши керак бўлган чихуахуанинг ҳаётини сақлаб қолганди.