McDonald’s тезкор овқатланиш ресторанининг Япониядаги филиали очилганига 50 йил тўлиши муносабати билан реклама ролиги тайёрланди. Кадрларда McDonald’s филиалининг Гиндза туманида 1971 йил 20 июлда очилиш саҳнаси кўрсатилган, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Роликнинг бош қаҳрамони мактаб ўқувчиси бўлиб, у учрашувга чиққанида биринчи бор ресторанга ташриф буюради.
Воқеалар ҳозирги даврга кўчади. Томошабинлар кўз ўнгида буви бўлиб қолган ўша қиз набираси билан пайдо бўлади.
1970 йиллардаги мактаб ўқувчиси ва кампир ролини 62 ёшли япониялик актриса Эсико Миядзаки ижро этган. Бундан ташқари, компаниядагиларнинг таъкидлашича, реклама ролигининг сюжети мижозлардан бирининг ҳаётидаги реал воқеаларга асосланган.
Аввалроқ австралиялик жуда ёш кўринувчи 63 ёшли аёл ўзининг жозибадорлик сирлари билан бўлишганди.
Изоҳ (0)