Ҳафта давомида дунёнинг турли бурчакларида олинган сара суратларни тақдим этамиз.

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида қуёш ботиши.

Фото: EPA

Уэльснинг Тенби шаҳридаги ҳайвонот боғида яшаётган алпака боласи. Бу ҳайвон ламага жуда ўхшаш, аммо ундан анча кичиклиги билан фарқ қилади.

Фото: «ТАСС»

Тунги Дубай. Дунёдаги энг баланд бино – Бурж Ҳалифа

Фото: «Дарё» / Муҳаммадамин ТошкандийFoto: “Daryo” / Muhammadamin Toshkandiy

Бразилия жанубидаги музлаган дарахт шохлари.

Фото: Getty Images

Перунинг янги президенти Педро Кастилонинг инаугурация маросимида саф тортган қоровул бўлинмаси.

Фото: Getty Images

Болтиқ денгизининг Германиядаги соҳилидан кўринаётган қуёш чиқиши.

Фото: «ТАСС»

АҚШнинг Jekson Holl Park боғидаги ёғочдан ясалган «Мама Мими» ҳайкали.

Фото: Getty Images

Индонезия ҳайвонот боғидаги Суматра йўлбарси боласи.

Фото: Getty Images

Ҳиндистоннинг Ассам штати ўтлоғидаги ниначи.

Фото: Getty Images

Ғазода анъанавий Фаластин либослари кунини нишонлаётган қизалоқ.

Фото: Getty Images

Токио Олимпиадасида синхрон шўнғиш мусобақаси қатнашчилари.

Фото: «ТАСС»

Шеффильд шаҳридаги Ҳиллсборо боғида Tramlines фестивалининг иккинчи кунида қатнашаётган одамлар. Англияда коронавирус чекловлари аллақачон бекор қилингани сабаб одамлар ижтимоий масофа сақлашни тўхтатган.

Фото: Getty Images

Ўрмон ёнғинлари оқибатида тутун билан қопланган Якутск шаҳридаги дарёда қайиқда кетаётган жуфтлик. Кўплаб олимларнинг фикрига кўра, Россия, хусусан, унинг Сибир ва Арктика минтақалари иқлим ўзгаришидан энг азият чекаётган ҳудудлар қаторига киради.

Фото: AFP

Туркиянинг Силифке туманида содир бўлган ўрмон ёнғинларини бартараф этаётган ўт ўчирувчиларни кузатаётган она ва бола.

Фото: Getty Images

Токио-2020 доирасидаги тоғ велопойгаси мусобақасида йиқилиб тушган нидерландиялик Матье ван дер Поэл.

Фото: Reuters

Токио-2020 Олимпия ўйинларининг еттинчи кунида BMX мусобақасининг чорак финалидаги пойгада «парвоз қилаётган» велосипедчи аёллар.

Фото: AFP

Кобулдаги устахонада суғориш идишини пуркаш йўли билан бўяётган ишчи.

Фото: AFP

Каракасдаги сув қувури носозлиги туфайли сувга тўлган қувурда салқинланаётган бола.

Фото: AP Photo

Туркиянинг Мармарис туманининг тунги осмонини ёритаётган ўрмон ёнғинлари. Туркия раҳбари ёнғинларни «миллий фалокат» деб атади.

Фото: Getty Images

Токиода Польша ва Марокаш ўртасидаги эркаклар ўртасидаги Олимпия пляж-волейбол мусобақаси пайтида бўш трибунада ўтирган фотосуратчи.

Фото: AFP

Голландиянинг Нурдвайк шаҳридаги ёзги сёрфинг мактабида машғулот ўтказаётган бола.

Фото: AFP

Airbus Helicopters H-125 енгил двигателли вертолёти. Ўзбекистонга фуқаролик авиацияси хизматини кўрсатувчи икки дона Airbus вертолёти олиб келинди. Вертолётлар йирик ёнғинларни ўчириш, кузатув-қидирув каби вазифаларни бажаришга мўлжалланган.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Амирсой тоғ-чанғи курортининг юқоридан кўриниши.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Токио Метрополитен гимназиясида стол тенниси бўйича аёллар ўртасида ўтказилган яккалик баҳсида япониялик Касуми Ишикава билан баҳслашаётган таиландлик Ораван Паранангнинг юзига тегаётган тўп.

Фото: AFP

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: