Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинлови амалга оширилди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.
Унга кўра, Нурилла Султонов Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Маълум қилинишича, тайинловга қадар Нурилла Султонов ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармасида фаолият юритган.
Бундан аввал Андижон вилояти ҳокимига янги маслаҳатчи тайинлангани, Хўжаобод ва Қоровулбозор туманларига янги ИИБ бошлиқлари тайинлангани ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)