Тошкент шаҳри Сергели туманида новвойхона ва ошхонада ёнғин келиб чиқди, дея хабар бермоқда ФВВ.
Қайд этилишича, 31 июль куни соат 13:10 да Сергели тумани Қўйлик-5 даҳасида жойлашган новвойхона ва лаваш тайёрлаш ошхонасида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушди.
Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 13:13 да воқеа жойига етиб бориб, соат 13:28 да ёнғин ўраб олинган ва соат 13:30 да ёнғин батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида бинонинг 80 квадрат метр майдонда том ва шифт қисми ёниб зарарланган. Ёнғиндан 220 квадрат метр майдон сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Бундан аввал Қўқонда бир-бирига туташ 5 та хонадонда ёнғин содир бўлгани, Қорақалпоғистонда ҳам реклама монитори ёниб кетгани ҳамда Самарқандда 5 та хонадонда ёнғин юз бергани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)