• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Биз бефарқ эмасмиз»: Наманганда кўнгиллилар эҳтиёжманд оилалар учун 132 хонадонли уй-жой мажмуасини қурмоқда (фото ва видео)

    Наманганда саховатпеша инсонлар томонидан эҳтиёжманд оилалар учун 132 хонадонли уй-жой мажмуаси қурилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Мазкур мажмуа Наманган шаҳрининг Давлатобод туманида, «Юксалиш» даҳасида барпо этилмоқда. Ундаги уйлар бир, икки ва уч хонали бўлиб, боқувчисини йўқотган, уй-жойга муҳтож оилаларга бепул тақдим этилади.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Мажмуадан болалар шуғулланиши ва таълим-тарбия олиши учун спорт ва ўқув марказлари ўрин олиши кўзда тутилган.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Шунингдек, тикувчилик йўналишидаги ишлаб чиқариш корхонаси ҳам фаолият кўрсатиши кўзда тутилган бўлиб, мазкур корхонада бу ерда истиқомат қиладиган хотин-қизлар бандлиги таъминланиши режалаштирилган.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Уй-жойлар «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди томонидан барпо этилмоқда.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Жорий йил февраль ойида расмий рўйхатдан ўтган ушбу фонд шу пайтгача эҳтиёжманд оилалар учун якка тартибда уй-жой қуриб бериш, мукаммал таъмирлаш билан шуғулланиб келган, фойдаланишга топширилган уй ва коттеджлар сони 30 дан ошган бўлса, кейинчалик бундай оилалар учун бутун бошли мажмуа қуриб бериш ғояси туғилди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Ушбу ташаббус маҳаллий расмийлар томонидан қўллаб-қувватланди.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Ҳозирда 3 қаватли, 5 блокдан иборат мажмуанинг биринчи блоки томи ёпилди. Фонд ихтиёрида 500 дан ортиқ муҳтож оиланинг уй-жой бўйича мурожаати бор. Комиссия уларни ўрганиб чиқиб, энг зарурларига хонадонларни ажратиб беради. Мажмуа жорий йил охиригача фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Фондимиз асосан уч йўналишда фаолият олиб бормоқда. Боқувчисини йўқотганларнинг рўзғорларига кўмаклашиш, уйсизларни уй-жой билан таъминлаш ва эҳтиёжманд оилаларга мансуб беморларга ёрдам бериш. Бу ёрдам дори-дармон, ногиронлик аравачалари ёки операциялар тариқасида бўлиши мумкин. Шунингдек, кейинги пайтларда фондимиз кўнгиллилари томонидан мунтазам равишда қон топшириш акциялари ўтказиб келинмоқда. Мақсад пандемия шароитида қийинчилик сезаётган оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, бу борада вилоятда олиб борилаётган хайрли ишлар кўламини янада кенгайтиришдан иборат, — дейди «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди васийлик кенгаши раиси Маъруфхон Ражаббоев.

    Маъруфхон Ражаббоев.

    Маъруфхон Ражаббоев.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Хайрия жамоат фонди жамоасида 13 нафар кенгаш аъзоси, 130 дан ортиқ кўнгиллилар бор. Барчаларининг йўналишлари ва вазифалари тақсимланган. Ҳар ойда ўртача 1,5 мингдан ортиқ хонадондан хабар олинади, улардан 400 дан ошиғи доимий назоратда.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Ушбу хонадонларда бир нафардан тортиб 4-5 нафарга боқувчисини йўқотганлар истиқомат қилади. Уларга озиқ-овқати, кийим-кечаги, дори-дармони ҳар ойда мунтазам бериб борилади.

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    «Кўнгиллилар сафида тадбиркорлар кўп. Ҳайрон қоласиз, қўлида 50-100 нафар ишчи-ходими бор, лекин бизда оддий юмушларни бажаришади. Қурувчилик ё ҳайдовчилик қилишади, маҳсулотларни қадоқлаш, тарқатишда иштирок этишади. Наманганнинг саховатпеша инсонлари бор бўлсин, савоби ота-онамизга тегсин, ортиқча уй-жойимиз бор эди деб хонадонлари калитини бериб кетадиганлар бор. Омборимизга ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб берадиганлар кўп. Ғишт ё тунуками, асал ёки печеньеми, ҳатто дала ва боғларида етиштирган маҳсулотлар бўлиши мумкин. Давлат раҳбари томонидан юргизилаётган камбағалликдан чиқариш сиёсати бизга бу борада жуда қўл келяпти, — дейди «Саховат-Наманган» хайрия жамоат фонди бошқаруви аъзоси Маъруфхон Мўминов.

    Маъруфхон Мўминов.

    Маъруфхон Мўминов.
    Фото: «Дарё» / Жаҳонгир Акрамов

    Маълумот учун, Намангандаги саховатпеша кўнгиллилар «Биз бефарқ эмасмиз» шиори остида фаолият олиб бормоқда. Вилоятда мазкур шиорга мос кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда.

    Мавзуга доир: Наманганда йўловчиларни манзилига бепул элтиб қўядиган кўнгиллилар фаолият олиб бормоқда. Улар бу ташаббусни мамлакатга ёйиш ниятида

    31.07.2021, 09:04   Изоҳ (0)   16759
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда ҳайдовчини тегишли белги қўйилмаган йўлда қоида бузганликда айблаган ЙПХ ходимига хизмат текшируви тайинланди

    31.07.2021, 08:23

    Тошкентда Cobalt ҳайдовчиси йўлдан ўтаётган пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабабчи бўлди

    31.07.2021, 08:02

    Қўйларни бўрилардан ҳимоя қилаётган кўнгиллилар, Москвада юмшатилган карантин, денгиз ўртасида ёрдам кутаётган муҳожирлар. 30 июль суратлари

    30.07.2021, 23:55

    Юнусободдаги ФҲДЁ бўлими қарздорлик сабаб электр энергиясиз қолгани юзасидан қайта ўрганиш ўтказилди

    30.07.2021, 23:41

    Glamour бутиги Ўзбекистон герби ва байроғи акс этган кроссовкалар учун узр сўради

    30.07.2021, 23:26

    Тошкентда бешта автомобиль олдинма-кетин тўқнашди (видео)

    30.07.2021, 23:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Миллий рассомлик ва дизайн институтини битирган мутахассисларга мактабларда тасвирий санъат фанидан дарс ўтишга рухсат берилади

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:15

    “Ўзбекистонда бизнес муҳити сезиларли даражада яхшиланмоқда” — Акмал Примкулов

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:00

    Жиззахда 40 сотих ерни 19 минг долларга ўзганинг номига расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 1 июл, 21:10

    Зеленский Россия билан бўлган можаролар фонида Алиев билан суҳбатлашди 

    Дунё | 1 июл, 20:55

    Калифорнияликларнинг 44 фоизи штатнинг АҚШдан ажралишини хоҳлаши маълум қилинди

    Дунё | 1 июл, 20:44

    Расман: Кепа Аррисабалага “Арсенал” билан шартнома имзолади

    Спорт | 1 июл, 20:34

    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади

    Реклама | 1 июл, 19:30

    Тошкентда KIA ва BMW иштирокида пойга уюштирган блогерларга чора кўрилди (видео)

    Ўзбекистон | 1 июл, 20:30

    Спорт бўйича нуфузли мусобақалар ғолиб ва совриндорлари олий ҳарбий таълим муассасаларига тўғридан-тўғри қабул қилинади

    Ўзбекистон | 1 июл, 20:26

    Ўзбекистонда ногиронлик пенсиясини проактив шаклда тайинлаш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 1 июл, 20:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.