Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида реклама монитори ёниб кетди, деб хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

Фото: Ҳолат акс этган видеодан кадр

Фото: Ҳолат акс этган видеодан кадр

Қайд этилишича, 23 июль куни кеч соат 21:00 да Беруний тумани Халқлар дўстлиги кўчаси чорраҳасида жойлашган электрон реклама қурилмасида ёнғин юзага келганлиги ҳақида туман ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув техникалари ёрдамида соат 21:07 да бартараф этилган.

Фото: Беруний тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Беруний тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Хабарда қўшимча қилинишича, Беруний тумани Халқлар дўстлиги кўчасида 2 та электрон реклама қурилмасига катта монитор ўрнатилган бўлиб, тумандаги тадбиркорлик субъектига қарашли. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу куни Тошкентнинг Юнусобод тумани ТҲАЙ кўчаси Уч қаҳрамон айланма йўлида жойлашган электрон реклама қурилмаси ҳам ёниб кетганди. Пойтахтдаги ушбу ёнғин оқибатида ҳам ҳеч ким жабрланмаган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди