Маиший техникаларни муддатли тўловга сотиш бўйича Ўзбекистондаги энг йирик савдо дўконларидан бири ҳисобланган Ishonch дўконлар тармоғи ўз ходимлари ва мижозлари саломатлиги тўғрисида доимо қайғуради. Шу сабабли, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бошланган «Мен вакцина олдим» акциясида фаол иштирок этмоқда.
Бунга кўра, 2500 дан ортиқ ўз ходимларини ва улар хизмат кўрсатадиган мижозлар саломатлигини ўйлаган Ishonch дўконлар тармоғи, ўз хоҳиши билан вакцина олишни истаган ходимлар учун соғлиқни сақлаш ходимлари билан биргаликда, иш жойида COVID-19’га қарши вакцина билан эмлаш ишларини тўлиқ ташкиллаштириб бермоқда. Шу кунга қадар 900 дан ортиқ ходимлар вакцинанинг биринчи босқичи билан эмланди. Ҳозирда эмлаш жараёнлари давом этмоқда.
COVID-19’га қарши эмланганлар компаниянинг турли лавозимларида ишлайдиган ходимлар бўлиб, ҳозирда барчаси ўзини яхши ҳис қилаётганлиги ва ножўя ҳеч нарса сезмаётганлигини айтиб ўтишди.
«Барча филиалларимизда, ихтиёрий тарзда вакцина олишни истаган ходимларимиз учун вакцина олиш ишларини компаниямиз тўлиқ таъминлашни ўз режасига киритган ва шу асосида керакли ишлар олиб борилмоқда. Ҳозиргача 900 дан ортиқ ходимимиз вакцина билан эмланди. Вакцина олган компания ходимларимизни олдинда вакцинанинг иккинчи ва учинчи босқичларини олиш кутмоқда. Ушбу жараён ҳам компания томонидан тўлиқ ташкиллаштирилиб берилади. Бундан ташқари, эмланмаган ходимларимизни ҳам босқичма-босқич эмлатиш ишларини ташкиллаштирамиз», — дейди Ishonch дўконлар тармоғининг ижрочи директори Азизбек Ҳасанбоев.
Батафсил маълумот учун:
+99873 515 22 22
Ижтимоий тармоқдаги расмий канал ва саҳифалар:
Telegram канал: https://t.me/ishonchsavdo
Instagram: https://instagram.com/ishonchsavdouz
Facebook: https://facebook.com/ishonchsavdouz
Twitter: https://twitter.com/ishonchsavdo
YouTube: https://www.youtube.com/c/Ishonchsavdo
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)