Тошкент шаҳар Олмазор тумани Фаробий кўчасида жойлашган подстанцияда 26 июль куни соат 20:53 да ёнғин юз берди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати. Ҳодиса акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Вазирлик хабарида айтилишича, ёнғинни ўчиришга жалб этилган 4 та ёнғин ўчириш экипажи соат 20:57 етиб борган ва соат 22:42 да ёнғин батамом ўчирилган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.