Токио—2020 Олимпиадасининг 26 июль кунги мусобақалари ўз якунига етди. Ёзги ўйинларнинг расмий иккинчи кунида 21 та медаллар шодаси ўйналди.

Коллаж: «Дарё» / Фото: Getty Images

Медаллар бўйича умумий рўйхатда ўзгаришлар рўй берди. Дастлабки икки кундаги пешқадамликдан кейин Хитой рейтингда учинчи ўринга тушиб кетди. Эътиборлиси, хитойлик спортчилар 26 июль куни бирорта ҳам олтин медалга эга чиқолмади.

Япония олтинлари сонини 8 тага етказиб олган ҳолда пешқадамга айланди. АҚШ эса 7 та олтин билан иккинчи ўринда турибди.

Дастлабки икки кунликда битта ҳам олтин медал қўлга кирита олмаган Буюк Британия учинчи кунда бир йўла учта олтин олган ҳолда рейтингнинг кучли бешлигидан ўрин олди.

Ўзбекистон делегацияси 25 июль кунги ягона олтин медал билан 16—23-поғонада бормоқда.

Токио—2020 медаллар рейтинги (топ-10)

  1. Япония — 8-2-3 (13)
  2. АҚШ — 7-3-4 (14)
  3. Хитой — 6-5-7 (18)
  4. РОҚ (Россия) — 4-5-3 (12)
  5. Буюк Британия — 3-3-1 (7)
  6. Жанубий Корея — 3-0-4 (7)
  7. Австралия — 2-1-3 (6)
  8. Косово — 2-0-0 (2)
  9. Италия — 1-4-4 (9)
  10. Франция — 1-2-2 (5)

Шу вақтга қадар жами 164 та медал (50 тадан олтин ва кумуш, 64 та бронза) ўз эгаларига топширилди. 51 та мамлакат вакиллари камида биттадан совринга эга бўлди.

Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов