26 июль куни олинган энг сара суратларни намойиш этамиз.

Токио олимпиадасида индонезиялик сёрфингчи Рио Вайда эркаклар ўртасидаги сёрфинг мусобақасининг учинчи босқичида қатнашмоқда.

Фото: «ТАСС»

Тунисликлар мамлакатдаги соғлиқ сақлаш тизимидаги муаммоларга жавобан митинг ўтказиб, ҳукумат истеъфосини ва парламентни тарқатиб юборишни талаб қилмоқда.

Фото: Getty Images

Сардиниядаги ўрмон ёнғинлари минглаб гектар ерлардаги ўсимлик дунёсини йўқ қилди.

Фото: Getty Images

Олимпиадада оғир атлетика бўйича эркаклар ўртасида 61 килограмм вазн тоифасидаги баҳсларда қатнашаётган япониялик спортчи Ёичи Итоказу.

Фото: «ТАСС»

Сальвадор Бош прокуратураси собиқ президент Санчес Серена ва тўққиз собиқ амалдорни коррупцияда айбламоқда. Суратда: Полиция соғлиқни сақлаш вазирининг собиқ ўринбосарини Сан-Сальвадордаги суд қароргоҳига олиб боришда ҳимоя қилмоқда.

Фото: EPA

Россиялик сузувчи Юлия Эфимова Олимпия ўйинларининг ярим финалида 100 метрга брасс усулида сузиш пайтида.

Фото: «ТАСС»

Германиянинг Беккум шаҳрида илк 3D-босма кўп хонали уй-жой биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Getty Images

Индонезиянинг Сулавеси оролида жойлашган Дупа пляжидаги қўриқхонада экиш учун мангров кўчатларини етиштираётган кўнгиллилар.

Фото: Getty Images

Ла-Манш канали орқали Буюк Британияга келаётганида қутқарилган муҳожирлар.

Фото: Getty Images

Жума куни тўқнашув пайтида Исроил кучлари томонидан ўлдирилган фаластинлик Муҳаммад ал-Тамимининг қариндошлари ва онаси Исроил томонидан ишғол қилинган Ғарбий Соҳилнинг Дейр Нидҳам шаҳридаги дафн маросими пайтида мотам тутмоқда.

Фото: Reuters

Якшанба куни Йинг-Фа тайфуни Хитойнинг Чжэцзян провинцияси қирғоғига етиб келди. Шу сабабли Хитойнинг кўплаб соҳил минтақаларида темир йўл, ҳаво транспорти, шунингдек, кемалар ҳаракати тўхтатилган.

Фото: Getty Images

Италиянинг Сардиния оролида юз берган ўрмон ёнғинларини бартараф этишда қатнашаётган самолёт.

Фото: AP Photo

Нидерландиялик Матье ван дер Пул Токио—2020 доирасидаги тоғ велопойгаси мусобақасида йиқилиб тушди.

Фото: Getty Images

Словениядаги туман билан қопланган 1 километр узунликдаги Торн Кал кўприги. Ушбу фотосурат Canon компанияси томонидан ўтказилган мусобақада ғолибликни қўлга киритди.

Фото: Canon

Лондоннинг Nine Elms даҳасидаги сув тошқини остида қолган кўчадан ҳаракатланиб кетаётган такси.

Фото: Getty Images

Филиппин президенти Родриго Дутерте ниқобидаги намойишчи уни инсониятга қарши жиноятларда айблаётган плакатлар олдида туриб намойишларда қатнашмоқда.

Фото: Reuters

Германиянинг жануби-ғарбий қисмидаги Бад-Ноенар-Арвайлер шаҳридаги тошқинлар оқибати.

Фото: Getty Images

Намойишчи оролнинг сўнгги 30 йил ичидаги энг оғир иқтисодий инқирозни бошдан кечираётгани сабабли Оқ уй олдида Кубани қўллаб-қувватловчи митингда қатнашмоқда.

Фото: AFP

Афина яқинидаги Кавоури пляжида сувга сакраш бўйича BMX мусобақасида қатнашаётган велосипедчи.

Фото: Shutterstock

Туркиядаги Тарсус табиат боғида Оммавий ахборот воситалари кунида камерадан қараб турган лемур.

Фото: Getty Images

Италияда коронавирусга қарши эмлаш паспортлари жорий этилиши сабаб одамлар намойиш ўтказмоқда.

Фото: Shutterstock

Ой фонида учиб ўтаётган самолёт.

Фото: AFP

Коринф шаҳри яқинидаги Спазолоби қишлоғи яқинида ўрмон ёнғинини ўчириш учун сув олаётган вертолёт.

Фото: Reuters

Суриянинг Алеппо шаҳрида Усмонийлар давридаги қароргоҳ бўлган Байт Ғазал уйини таъмирлашда ишлаётган ишчилар.

Фото: Getty Images

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: