“Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги навбатдаги ғалабаси”. Саида Мирзиёева Тошкентдаги бинолар ЮНЕСКО рўйхатига киритилгани ҳақида
Президент администрацияси раҳбари сўнгги 25 йилда Ўзбекистон томонидан тақдим этилган миллий номинация илк бор шундай юксак мақомга сазовор бўлганини қайд этди. Бу фақатгина бир нечта бинонинг эмас, зилзиладан кейинги Тошкентнинг қайта бунёд этилиши билан боғлиқ бутун бир даврнинг эътирофи экани билдирилди.