15 июлдан бошлаб, Тошкентнинг баъзи йўналишли транспортларида ҳаракатланиш учун АТТО транспорт картаси орқали пул тўлаш мумкин.
АТТО компанияси Тошкент транспорт бошқармаси билан биргаликда, пойтахт йўналишли транспортларида ҳаракатланиш учун ҳақ тўлашнинг янги усулини жорий этмоқда. Энди нақд пулдан ташқари, ҳаракатланиш учун АТТО транспорт картаси орқали ҳам пул тўлаш мумкин.
Бундан ташқари, АТТО компанияси 15 июлдан 30 сентябргача ҳаракатланиш учун тўловни транспорт картаси билан тўлайдиган йўловчиларга чегирмалар эълон қилади. Масалан, нақд пул билан тўласангиз, йўналишли транспортларда йўл ҳақи 2000 сўм, карта орқали тўласангиз 1800 сўм бўлади.
Айни пайтда карта орқали тўлов олтита йўналишли таксиларда қабул қилинади:
110м — Ибн Сино мавзеси—Олой бозори;
52м — Ибн Сино мавзеси—«Малика» савдо маркази («Fleshka»);
27м — Юнусобод 19-даҳа—Чорсу ГУМ;
135м — «Буюк ипак йўли» метроси—«Улуғбек» шаҳарчаси;
34м — Чорсу—Чуқурсой;
68м — Чорсу—Юнусобод—Ҳасанбой.
Шуни таъкидлаш керакки, йўналишли транспортларда йўл ҳақи автобус ва метро учун сотиб олинган тарифдан ташқарида тўланади. Яъни транспорт картаси туридан қатъи назар (умумий фойдаланиш ёки имтиёзли), тарифдан ташқари, унинг қўшимча маблағи бўлиши керак.
АТТО карталарини «Тошйўловчитрансхизмат» УК ойлик йўл чипталари шохобчалари ва «Тошкент метрополитени» УК кассаларидан сотиб олиш мумкин.
Ижтимоий тармоқларга обуна бўлсангиз, АТТО янгиликлари ва акцияларидан хабардор бўлиб борасиз.
Telegram: https://t.me/attouz
Facebook: https://www.facebook.com/atto.uz/
Instagram: https://instagram.com/atto_uz?igshid=1rqr9epwrceui
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)