«Дарё»ни Telegram’да ўқинг! Join!
12:56, 14.07.2021 7384

Қовоқчага саримсоқ ва сметана қўшиб мазали омлет тайёрлаймиз

Нафақат иссиқ, балки совуқ ҳолида, шунингдек, исталган соус билан қўшиб истеъмол қилса бўладиган омлет рецептини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Фото: Lifehacker

Керакли маҳсулотлар:

  • қовоқча (кабачка) — 1 дона;
  • тухум — 3 дона;
  • сметана — 1 ош қошиқ;
  • мурч, туз;
  • ўсимлик ёғи — 1 ош қошиқ;
  • саримсоқ пиёз — 1 дона.

Тайёрланиш жараёни:

  • Қовоқчани 1 сантиметрдан катта бўлмаган қалинликда кесиб чиқинг.
  • Туз сепинг ва 10 дақиқага қолдиринг, ажралган сувини тўкиб қоғоз сочиқда қуритинг.
  • Тухумга, сметана, туз ва мурч қўшиб санчиқ ёрдамида аралаштиринг.
  • Ўсимлик ёғи солинган товада қовоқчанинг ҳар икки тарафини қовуриб олинг.
  • Майдаланган саримсоқ сепинг, тухумли аралашмани солиб 7-8 дақиқа давомида пишириб олинг.
  • Кўкатлар билан, шунингдек, қирғичдан чиқарилган пишлоқ билан ҳам безасангиз бўлади.

Ёқимли иштаҳа!