• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон хайр-саховат бўйича дунё рейтингида 29-ўринни эгаллади

    2020 йилда Ўзбекистон CAF (Charities Aid Foundation) хайрия ёрдам жамғармаси тақдим этган хайрия индексига кўра (World Giving Index) жаҳон рейтингида 114 мамлакат орасида 2018 йилдаги 53 ўриндан 29-ўринга кўтарилди. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти маълум қилди. Ўзбекистон ушбу рейтингда 2014 йилда 28-ўринни, 2015 йилда 27-ўринни, 2016 йилда 11-ўринни, 2017 йилда 38-ўринни эгаллаганди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Мамлакат рейтинги учта йўналишдаги ўртача қиймат кўрсаткичларига боғлиқ:

    • хайрия ташкилотларига тушган маблағлар;
    • аҳолининг муҳтож қатламига ёрдам кўрсатиш;
    • кўнгилли сифатида кўмак бериш.
    Ўзбекистон 2020 йилда хайрия ташкилотларига ажратилган маблағлар бўйича 18-ўринни (46 фоиз), муҳтожларга тўғридан-тўғри саховат ёрдами кўрсатган одамлар сони бўйича 58-ўринни (57 фоиз фуқаро), кўнгилли сифатида кўмак бериш бўйича 62-ўринни (16 фоиз) эгаллади.

    Индонезия бу борада 2020 йилги жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Кения иккинчи, Нигерия учинчи ўринда қайд этилди. Мутахассислар ушбу мамлакатларда хайрия ёрдамининг кўпайишини камбағал аҳоли қатламларининг аҳволи ёмонлашаётгани, шунингдек, фуқаролик жамияти ва кўнгиллилар ҳаракати фаоллашгани билан изоҳламоқда.

    Пандемия даврида одатда ҳар доим биринчи ўнталикка кирган мамлакатлар (АҚШ, Буюк Британия, Ирландия, Канада, Нидерландия) ўрнига, илгари ҳеч қачон юқори позицияни эгалламаган мамлакатлар биринчи ўнталикдан ўрин эгаллади.

    Рейтингдаги сўнгги ўринни (114) Япония эгаллади. Мутахассислар Япониянинг бундай позицияни эгаллашини аҳолининг маданияти ва менталитети, муҳтожларнинг давлат томонидан юқори даражада таъминланиши ҳамда мамлакатда хайрия ёрдами кўрсатиш бўйича тартиб-қоидаларнинг мураккаблиги билан изоҳлади.

    Қуйи ўринларни, шунингдек, Франция (106-ўрин), Қозоғистон (98-ўрин), Туркия (78-ўрин), Германия (85-ўрин), Россия (67-ўрин) ва бошқалар эгаллади.

    «Хусусий хайрия ёрдами кўрсатиш ва кўнгиллилик фаолияти ҳар бир халқнинг маданияти, хайр-саховат билан боғлиқ қадриятлари, дини, тарихи ва халқнинг урф-одатларидан келиб чиқади. Фуқароларнинг хайрия ишларида иштирок этиш даражаси фуқаролик жамияти ривожланганлигидан ва одамлар ижтимоий муаммоларни ҳал қилишга ўз ҳиссасини қўшишга қанчалик тайёр эканликларидан далолат беради», — дейилади хабарда.

    Тадқиқот натижаларига кўра «бахтли» мамлакатлар фуқаролари «бой» давлатларникидан кўра кўпроқ хайрия қилади. Аҳолининг ўз ҳаётидан қониқиш даражаси ва хайр-эҳсон қилишга мойиллиги ўртасидаги боғлиқлик мамлакатнинг моддий фаровонлиги (ЯИМ) ўртасидаги ўзаро боғлиқликдан статистик жиҳатдан устунлиги аниқланди.

    Тадқиқотларда ишонарли демографик тенденция аниқланди. Унга кўра, одам ёши каттароқ бўлса, у кўпроқ ўз маблағларини хайрия учун сарфлашга мойил бўлади (лекин баъзи ривожланаётган мамлакатларда тескари тенденция ҳукм сурмоқда).

    World Giving Index (жаҳон хайрия индекси) — Charities Aid Foundation ва Gallup’s World View World Poll томонидан 2009 йилдан буён 15 ёш ва ундан катта ёшдаги аҳоли ўртасида тасодифий танлов асосидаги сўровнома тарзида ўтказиб келинмоқда (камида 1000 та сўровнома). Баъзи йирик мамлакатларда, масалан, Хитой ва Россияда сўровнома қамрови 2000 кишини ташкил этади.

    Сўровномалар мамлакатларда телефон алоқаси қанчалик ривожланганига қараб, телефонда ёки юзма-юз олиб борилади. Тадқиқот доирасида респондентлар замонавий ҳаётнинг турли жабҳаларига, жумладан, хайрия ишларида шахсий иштироки билан боғлиқ саволларга жавоб беришади. Респондентлар ўртасида олиб борилган сўровномаларда мамлакатнинг моддий фаровонлик даражаси, ҳаёт сифатидан қониқиши ва фуқароларнинг хайрия ёрдамига мойиллиги ўртасидаги боғлиқликлар ҳисобга олинган; шунинг учун хайрия фаолияти модели ҳар бир мамлакатнинг ўзига хосдир. Масалан, айрим мамлакатларда одамлар хайрия ташкилотларига оз маблағ ажратишади, аммо улар доимий равишда муҳтожларга бевосита ёрдам кўрсатади.

    Мазкур тадқиқотлар 2020 йилда 114 мамлакатда ўтказилди. Коронавирус пандемияси сабабли сўров телефон орқали ташкил этилди. Gallup компанияси ҳар бир мамлакат бўйича сўровларни ҳар йили янгилаб боради. CAF ҳисоботларини тайёрлашда ҳам уларнинг 2020 йилнинг май ойидаги маълумотларидан фойдаланилган.

    Мавзуга доир: Ўзбекистон «Тинчликсеварлик глобал индекси»да 13 поғонага юқорилаб, 163 мамлакат ичида 90-ўринни эгаллади

    09.07.2021, 15:26   Изоҳ (0)   18331
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Nexia ҳайдовчиси пиёдалар йўлакчаси устида тўхтаб туриб, ҳаракатга халал берган». Ички ишлар вазирлиги Қаршидаги воқеани изоҳлади

    09.07.2021, 14:25

    Давлат божхона қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

    09.07.2021, 14:10

    Бухородаги масжид шифтидан ноёб битиклар ва Қуръоннинг 200 йил илгари ёзилган қўлёзмаси топилди

    09.07.2021, 13:56

    Ўзбекистон марказий деҳқон бозорларида сабзи нархи пасайди

    09.07.2021, 13:26

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлади

    09.07.2021, 13:11

    «Ўзгидромет» 10 июль учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди

    09.07.2021, 12:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
    Audio Icon

    Отиб кетилган ёки заҳарланган – XXI асрда Россияда шубҳали тарзда ҳалок бўлган ёки ўлдирилган таниқли шахслар

    13 август, 11:35

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шерзодхон Қудратхўжани камситган блогер жаримага тортилди

    Ўзбекистон | 13 август, 13:26

    “Водий дербиси”, мухлисларга тўла стадион ва сўнгги дақиқалардаги гол: “Андижон” ва “Навбаҳор” ўйинидан фотогалерея 

    Спорт | 13 август, 13:18

    Россия армияси Трамп ва Путин учрашуви арафасида фронтда олдинга силжиди — Reuters

    Дунё | 13 август, 13:12

    Ўзбекистонда қатор йўловчи поездлари тезлиги оширилади 

    Ўзбекистон | 13 август, 13:00

    Қозоғистонда Starlink расман ишга туширилди

    Дунё | 13 август, 12:51

    Apple 2017 йилдан бери илк бор iPhone нархларини оширади

    Гаджетлар | 13 август, 12:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.