Нодир Мусамуҳамедов Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Нигоҳ» канали хабар берди.
Нодир Мусамуҳамедов шу кунга қадар Давлат божхона қўмитасининг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Маълум қилинишича, Нодир Мусамуҳамедовнинг ўрнига мазкур лавозимга Шавкат Солиҳов қўмитанинг Жиззах вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2021 йил 9 апрелдаги ПҚ-5066-сонли қарорига мувофиқ, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Стратегик ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Ўткир Қодиров Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
Изоҳ (0)