Ўзбекистонда коронавирусга қарши қўлланилган вакциналар сони 4,6 млн дозадан ошди
Ўзбекистонда 8 июль куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб 122 529 доза COVID-19’га қарши вакцина қўлланилди, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Улардан 88 574 дозаси биринчи босқичда, 17 116 дозаси иккинчи босқичда ҳамда 16 839 дозаси учинчи босқичда қўлланилган.
Ҳозирги кунгача Ўзбекистонда коронавирусга қарши жами 4 614 894 доза вакцинадан фойдаланилган, уларнинг 1 387 048 дозаси иккинчи ва 458 739 дозаси учинчи босқичда қўлланилган. Шунга кўра, мамлакатда жами эмланганлар сони 2 769 207 кишини ташкил этмоқда.
8 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни
Фарғона вилояти (22 637 доза),
Наманган вилояти (19 260 доза),
Андижон вилояти (15 564 доза) банд қилди.
Жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар
Наманган вилоятида 574 236 доза,
Фарғона вилоятида 559 892 доза,
Андижон вилоятида 531 112 дозани ташкил қилмоқда.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида аҳолини эмлаш учун махсус автобуслар йўлга қўйилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)