Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Расман тақдим этилганига бир ойдан камроқ вақт бўлган Toyota Land Cruiser 300 йўлтанламаси ЙТҲ иштирокчисига айланишга улгурди. Уммондаги автосалонга янги машиналар партиясини етказиши керак бўлган «автовоз» жиддий аварияга учраган. ЙТҲга айнан нима сабаб бўлгани номаълум, бироқ автомобилларнинг барчасига жиддий зарар етган. Воқеа жойидан олинган суратларга кўра, моделларнинг аксарияти қайта тиклашга яроқсиз ҳолатга келиб қолган, деб хабар беради Motor.

Фото: Instagram / Кurdistan_аutomotive_blog

Фото: Instagram / Кurdistan_аutomotive_blog

Авария бир неча кун олдин содир бўлганига қарамай, у ҳақида энди маълум бўлмоқда. Афсуски, йўл-транспорт ҳодисасига нима сабаб бўлгани ва жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, кўнгилсиз ҳодиса тунда содир бўлган. Кадрлардан кўриш мумкинки, бир неча оқ йўлтанламаслар металл уюмига айланиб қолган. Автомобиллардан бирининг олд ва том қисми пачақланган, яна бирининг кузовини куч элементларига шикаст етган. Роликларнинг бирида «автовоз» янги автомобиллар билан ёнбошлаб қолганини кўриш мумкин.

300 индексига эга Toyota Land Cruiser 9 июнь куни тақдим этилган, ушбу машинани марка ишқибозлари 14 йил кутган. Йўлтанламаснинг ром конструкциясига ўзгартириш киритилмаган, бироқ олд ўқи ва «подведка»си фаол барқарорлаштиргичларни қўшиш орқали яхшиланган.

https://www.instagram.com/p/CQwRRckMOwG/

Аввалроқ америкалик эркак ижарага олинган янги Ferrari F8 Tributo’да жиддий аварияга учрагани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар