Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида 8 ёшли болани онасига қайтаришдан бўйин товлаган собиқ эр ва қайнона уни қариндошларининг уйига яширгани аниқланди ва онасига қайтарилди.  Бу ҳақда «Дарё»га МИБ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, МИБнинг Бешариқ туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туманлараро судининг 2021 йил 12 февралдаги ижро варақасига асосан Н.Ҳ.га 2013 йилда туғилган ўғли И.А.ни жавобгарлар Х.Ҳ. ва А.Ҳ.дан олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлган.

Ижро варақаси бўйича 15 март куни ижро иши юритуви қўзғатилиб, иш бўйича қарздорлар Н.Ҳ. ва А.Ҳ. бюронинг туман бўлимига чақиртирилган. Уларга суд қарори ижросини таъминлаш мажбурий эканлиги ҳамда бўйин товланган тақдирда қонун ҳужжатларида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланганлиги ҳақида тушунчалар берилса-да, қарздорлар болани яшириб, уни онаси Н.Ҳ.га беришдан бош тортган.

12 май куни болага нисбатан эълон қилинган қидирув асосида бюронинг Фарғона вилояти бошқармаси қидирув инспекторлари томонидан тун-у кун тизимли иш ташкилланиб, 23 июнь куни, яъни 40 кун деганда бола отаси А.Ҳ.нинг яқин қариндошларининг уйида аниқланган ва онаси Н.Ҳ.га соғ-омон топширилган.

Шу тариқа, қидирув ва ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари тамомланиб, ижро ҳужжати тегишли судга қайтарилган.

Аввалроқ бухоролик бола отаси томонидан 4 ёшида Россияга олиб кетилиб, 7 ёшида мажбурий тартибда онасига қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар