Ҳафта давомида Ўзбекистон ва дунё бўйлаб олинган қизиқарли суратларни намойиш этамиз.

Буюк Британияда 19 июнь куни учирилган 9000 минг пойга кабутарлари номаълум тарафга учиб кетиб, эгаларининг ёнига қайтиб келмади. Кўплаб қуш эгалари қуёш фаоллигидан келиб чиққан геомагнит бўрон сабабли кабутарлардаги навигация тизимида «носозлик» келиб чиққан бўлиши мумкин деб тахмин қилмоқда.

Фото: Getty Images

Тошкент вилояти Қибрай туманидаги «Саъдулла ота» масжидида пешин намозидан сўнг дуо қилаётган жамоат. Республика махсус комиссияси томонидан 28 июндан бошлаб масжидларда жамоат намозларини очиқ ҳавода амалга ошириш тавсия этилди.

Фото: Facebook / Абдурроҳман Ҳусниддин

Италиянинг Турин шаҳрида ўтлоқ чанғиси мусобақасининг спринт йўналиши бўйича қатнашаётган спортчи.

Фото: АФП

Шавкат Мирзиёев 25 июнь куни Чирчиқ дарёси бўйидаги ободонлаштириш ва қурилиш жараёнини кўздан кечирди. Дарёнинг Тошкент шаҳридан ўтган қисмининг (16 километр) ўзани қисқартириб, турли инфратузилма объектлари барпо этиш режалаштирилган. Биринчи босқичда Оҳангарон ва Бектемир кўчалари оралиғидаги 5 километр тартибга келтирилмоқда.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қўзилар ва пластик идишларни кўтариб юрган аёл Дакка шаҳрида ёмғир пайтида бошпана изламоқда.

Фото: АФП

Шавкат Мирзиёев ва Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров «Саховат» маҳалласини кўздан кечирмоқда. 2021 йилда «Обод маҳалла» дастури доирасида ҳудуд тўлиқ ободонлаштирилиб, янгидан чирой очди. Маҳалла гузари, Саховат боғи, савдо дўконлари барпо этилди. Йўлаклар тартибга келтирилиб, болалар ўйингоҳлари, автотураргоҳ ташкил қилинди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Лондон яқинида ўтказилаётган Royal Ascot от пойгаларида Alcohol Free лақабли тулпордан йиқилаётган Оисин Мерфий.

Фото: Getty Images

Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция томонидан қўллаб-қувватланадиган яманлик жангчилар зирҳли транспорт воситасида Мариб яқинига кетяпти.

Фото: AP Photo

Шимолий Македониянинг Куманово шаҳри яқинидаги Кокино мегалитика расадхонасида ёзнинг энг узун кунини нишонлаётган одам.

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг шимолий шарқидаги Манипур штатидаги Локтак кўлида ўз қайиғида нилуфар гуллари оралаб сузиб кетаётган балиқчи.

Фото: AP Photo

Юзлаб қуролланган одамлар афғон хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлашларини ва «Толибон»га қарши курашишга тайёр эканликларини эълон қилиш учун кўчаларга йиғилишди.

Фото: Reuters

Туркиядаги Ван кўли устида қуёш ботиши.

Фото: Getty Images

Хорватиянинг Воднян шаҳри марказий майдонида Иоанн Чўқинтирувчи (Яҳё алайҳиссалом Инжилда шундай ном билан келган – таҳ.) туғилган кунини нишонлаётган одам.

Фото: «ТАСС»

Найроби миллий боғида яшовчи ҳайвонлар.

Фото: «ТАСС»

Сицилиядаги Этна вулқонидан отилаётган лава.

Фото: Getty Images

Пикачу маскотлари Токионинг Ханеда халқаро аэропортида Skymark Airlines авиакомпаниясининг Boeing 737-800 самолётида Покемон мавзусидаги янги дизайнлар тақдимоти пайтида намойиш қилинмоқда.

Фото: АФП

Шимолий яримшарда йилнинг энг узун куни ҳисобланган 21 июнда Измирдаги Кордонбою маҳалласида қуёш ботиши вақти роликли конки учаётган болалар.

Фото: Getty Images

Янги зеландиялик Митч Эванс АBB FIA Formula E чемпионатининг тўққизинчи босқичида қатнашмоқда.

Фото: Getty Images

Афина жанубидаги Кавоури шаҳри пляжи яқинида иссиқ кунда сёрфинг тахтасида машқ қилаётган одамлар.

Фото: AP Photo

Қуёш ботиш вақтида Туркиянинг Қора денгиз минтақасидаги Трабзон вилояти соҳилида турган мушуклар.

Фото: Getty Images

Сингапурнинг Jewel Changi аэропортидаги сунъий шаршара яқинида турган қизалоқ.

Фото: АФП

Тайланднинг Ҳуан Ҳин шаҳридаги уй ошхонасида овқатланаётган фил.

Фото: АФП

Америкалик Каэлиб Дрессел Соғлиқни сақлаш марказида АҚШдаги сузиш бўйича мусобақанинг саккизинчи кунида эркаклар ўртасида 50 метрга эркин усулда сузиш бўйича финал баҳсида Америка рекордини ўрнатди.

Фото: Getty Images

Рио-де-Жанейродаги Копакабана пляжида Рио-де-Паз нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан Бразилиянинг ярим миллион COVID-19 қурбонлари хотирасига жойлаштирилган атиргуллар ортида қучоқлашаётган икки киши.

Фото: АФП

Мюнхендаги Allianz Arena стадионида бўлиб ўтган Евро-2020 чемпионатининг «Ф» гуруҳидан ўрин олган Германия ва Венгрия ўртасидаги ўйин пайтида ёмғир ёғмоқда.

Фото: Getty Images

Кобулдаги қочоқлар лагерида яшаётган болалар.

Фото: АФП

Бангкокдаги Dog In Town кафесида ишловчи бола итлар билан муомала қилмоқда.

Фото: АФП

Нью-Йоркда Жорж Флойд ҳайкали ўрнатилди. Уни ўлдиришда айбдор деб топилган полиция ходими Дерек Шовин 22,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Фото: Getty Images

Шотландиянинг Эдинбург шаҳрида қўйларнинг жунини олиш бўйича мусобақада қатнашаётган Пенни Белл исмли аёл.

Фото: Getty Images

Венесуэланинг Каракас шаҳрида ёга машғулотларида қатнашаётган маҳаллий аҳоли.

Фото: «ТАСС»

Хитойнинг Циндао шаҳри яқинидаги ботқоқликда юрган лайлаксимонлар туркумига кирувчи адреа қуши.

Фото: «ТАСС»

Мюнхендаги Allianz Arena стадиони устидаги яшин.

Фото: «ТАСС»

Аввалги кунларнинг фотогалереялари: