«Daryo» интернет-нашри томонидан Telegram платформасида ўтказилаётган «Янгиликларни ўқинг ва совғаларга эга бўлинг!» танловининг биринчи ғолиби номи маълум бўлди. Биринчи ҳафта ғолибига айланган нукуслик Нурлан Ситаевга соврин — iPhone 12 смартфони топширилди.

«Янгиликларни ўқинг ва совғаларга эга бўлинг!» танлови 7 июнь куни бошланган бўлиб, беш ҳафта — 12 июлга қадар давом этади. Шартлар оддий — танлов учун махсус ишлаб чиқилган @daryo_konkurs_bot Telegram-ботига уланиш ва «Daryo» интернет-нашрининг Telegram’даги @daryo каналига обуна бўлиш кифоя.

Илк тўрт ҳафта давомида танлов иштирокчилари орасидан iPhone 12 смартфонининг бахтли соҳиблари тасодифий танлаш йўли билан (Random.org хизмати орқали) аниқланади. Сўнгги, бешинчи ҳафтада эса бош соврин — MacBook Air ноутбуки ўйналади. Дастлабки тўрт ҳафтада iPhone’ни қўлга киритганлар якунда MacBook’га ҳам даъвогарлик қила олади!

Танлов шартлари билан тўлиқ бу ерда танишиш мумкин.

«Daryo»нинг Telegram’даги каналига обуна бўлиб, «Янгиликларни ўқинг ва совғаларга эга бўлинг!» танловида қатнашинг ҳамда iPhone 12 смартфони ёки MacBook Air ноутбуки эгасига айланинг!

Биринчи ҳафта ғолибига айланган нукуслик Нурлан Ситаев:

«Daryo»ни 7-8 йилдан бери кузатиб бораман. Танлов ҳақиқатан ҳам ҳақиқий, ишончли экан. Унда иштирок этганимдан ва iPhone 12 ютиб олганимдан жуда хурсандман! Ушбу смартфонни қизимга совға қилиш ниятидаман.