• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россия ва Америка етакчиларининг учрашувлари шу пайтгача қандай ўтган? Фотогалерея

    Владимир Путин ва Жо Байден бугун, 16 июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида музокара олиб боради. Россия ва АҚШ раҳбарлари ўртасидаги учрашувлар кўпинча учинчи давлатда ўтказиб келинади. Россия Қримни қўшиб олганидан бери икки давлат президентлари бирор марта бир-бирнининг мамлакатларига ташриф буюрмади. «Бетараф ҳудуд»да ўтказилган аввалги саммитлар қандай натижа билан якунлангани ҳақида «РБК» мақола тайёрлади.

    1943 йил. Теҳрон конференцияси

    Фото: Getty Images

    Совет Иттифоқи раҳбарининг АҚШ президенти билан тарихдаги биринчи учрашуви Теҳронда бўлиб ўтган. Гитлерга қарши коалицияни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлган конференцияда Иосиф Сталин АҚШнинг 32-президенти Франклин Рузвельт билан музокаралар олиб борган. Учрашувда Ғарб иттифоқчилари томонидан Европада иккинчи фронт очилиши муддати тўғрисида принципиал келишувга эришилган.

    1945 йил. Поцдам конференцияси

    Фото: AP Photo

    Рузвельтнинг вафотидан кейин АҚШ президентига айланган Гарри Труман билан Сталин Поцдам конференциясида учрашди. Иттифоқчиларнинг ғалабасини нишонлаш мақсадида ташкил қилинган ушбу саммит аслида Шарқ ва Ғарб ўртасидаги муносабатларда янги даврни бошлаб берди. Германия мағлубиятга учраган, энди умумий душман йўқ эди. Сталин ва Труман урушдан кейинги қайта қуришни турли кўз билан кўрарди.

    1955 йил. Совуқ уруш давридаги биринчи саммит

    Никита Хрушчёв (чапда) ва Дуайт Эйзенхауэр (ўнгдан иккинчи)

    Никита Хрушчёв (чапда) ва Дуайт Эйзенхауэр (ўнгдан иккинчи)
    Фото: Getty Images

    СССР ҳукумати раҳбари Никита Хрушчёвнинг Ғарб давлатлари раҳбарлари, хусусан, АҚШ президенти Дуайт Эйзенхауэр билан биринчи учрашуви ўтказиладиган жой сифатида Женева танланган. Томонлар дастлаб бир-бирига ишончсизлик билан муносабатда бўлган, аммо охир-оқибат, музокараларда кескинлик даражасини қисман камайтиришга муваффақ бўлинган. Собиқ иттифоқчилар Австрияга нейтрал мақомини беришга келишиб олган, шунингдек, СССР армияни қисқартириш имкониятига эга бўлган.

    1961 йил. Кариб инқирозидан бир йил аввалги учрашув

    Фото: Getty Images

    Никита Хрушчёв ва АҚШнинг 35-президенти Жон Кеннеди ўртасидаги музокаралар Венанинг Шенбрунн саройида бўлиб ўтди. Икки мамлакат раҳбарлари узоқ давом этган мафкуравий баҳс олиб борди, сўнгра Берлиннинг мақоми тўғрисидаги низони ҳал қилишга уринди, аммо охир-оқибат улар келишмовчиликлар авж олган тақдирда юзага келиши мумкин бўлган можаро тўғрисида бир-бирларини огоҳлантириб, ҳеч қандай келишувсиз учрашувни якунлади. Бир йил ўтгач, Кариб инқирози деярли учинчи жаҳон урушига олиб келди.

    1979 йил. Коинотга ядро қуроли жойлаштирилмайди 

    Жимми Картер ва Леонид Брежнев (марказда)

    Жимми Картер ва Леонид Брежнев (марказда)
    Фото: AP Photo

    1943 йилдан кейинги президентлар орасида Линдон Жонсон бирор марта СССР раҳбари билан учрашмаган АҚШнинг ягона раҳбари бўлди. Аммо СССР Марказий қўмитаси бош котиби Леонид Брежнев Жонсондан кейинги уч президент: Ричард Никсон, Жералд Форд ва Жимми Картер билан учрашди. Брежнев уруш даҳшатларини эслаб, қуролланишни қисқартириш тўғрисидаги битимга рози бўлди, бу эса икки мамлакат ўртасидаги муносабатларда кескинликни юмшатиш деб номланди. 1979 йилда Венада ўтказилган Брежнев ва Картер учрашувида ракеталарни ишга туширувчи мосламаларни камайтириш ва ядро қуролини коинотга жойлаштирмаслик тўғрисида келишувга эришилди

    1986 йил. Ўрта ва қисқа масофали ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома (IRNFT)га ташланган қадам

    Фото: AP Photo

    1985 йил Женевада Михаил Горбачёв ва Роналд Рейганнинг биринчи учрашуви муваффақиятсиз тугаган бўлса, 1986 йил Рейкявикда ўтказилган саммит ютуқларга бой бўлди. Томонлар ўрта ва қисқа масофага мўлжалланган ракеталарни қисқартириш масаласини муҳокама қилди. Кейинги йил Горбачёв ва Рейган Вашингтонда тегишли шартномани (IRNFT) имзолади. Шартнома Вашингтон ташаббуси билан 2019 йилда бекор қилинган.

    1989 йил. Германия бирлашувига розилик

    Фото: AP Photo

    Михаил Горбачёв ва катта Жорж Бушнинг учрашуви Мальтада ( шу жумладан, Валлетта портида боғлаб қўйилган «Максим Горкий» номли совет кемасида) бўлиб ўтди. Вашингтон учрашувдан катта ютуқ кутмаётган эди, аммо улар янгилишганди. Горбачёв ҳеч қандай шартларсиз Германияни бирлаштиришга принципиал равишда розилик билдириб, Шарқий Европа давлатларининг ишларига аралашмасликка ваъда берди ва ҳеч қачон АҚШга қарши уруш бошламасликка кафолат берди. «Ишончсизлик ва мафкуравий кураш — буларнинг барчаси энди ўтмишга ғарқ бўлиши керак», — деди Горбачёв.

    1999 йил. «Демократияда Елсиннинг йўналишини давом эттиради»

    Фото: «ТАСС»

    Россиянинг биринчи президенти Борис Елсин АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтон билан турли саммитларда 19 марта учрашган. Учрашувлардан бири 1993 йилда Ванкуверда бўлиб ўтган, шундан сўнг иккала раҳбар ҳам улар ўртасида дўстона муносабатлар ўрнатилганини эълон қилган. 1999 йилда Югославиядаги урушдан кейин Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни булут қоплади, шунга қарамай, Истанбулдаги ушрашувда Елсин ўзини самимий тутишга ҳаракат қилди. Масалан, у суҳбатдошига 2000 йилда бўлиб ўтадиган сайловларда Владимир Путин ғалаба қозониб, «демократия ва иқтисодиётни ривожлантиришда Елсиннинг йўналишини давом эттиришини» ваъда қилди.

    2001 йил. Буш Путиннинг «қалбини кўрди».

    Фото: Getty Images

    Владимир Путин ва кичик Жорж Буш ўртасидаги биринчи учрашув Люблянада бўлиб ўтди. «Мен унинг кўзларида қалбини кўрдим», — деди Америка президенти учрашувдан кейин. Сўнгра икки давлат раҳбарлари ҳар йили учрашиб, бир-бирларининг мамлакатларига ташриф буюрган, аммо йилдан йилга муносабатлар ёмонлашиб борган. НАТОнинг кенгайиши, Украинадаги инқироз, ракеталарга қарши мудофаа муаммоси мулоқотни кучайтиришга тўсқинлик қилган.

    2013 йил. «Музли музокаралар»

    Фото: Reuters

    Дмитрий Медведев ва Барак Обама ўртасидаги мулоқотни шарҳлаган мутахассислар икки давлат ўртасидаги муносабатларни «қайта тиклаш» мумкинлигини айтган бўлса, Путин президентликка қайтган пайтга келиб муаммолар янада кучайди. 2013 йил Шимолий Ирландияда бўлиб ўтган G8 учрашуви «музли музокаралар» деб аталди. Томонлар на Сурия масаласида, на ракетага қарши мудофаа, на Афғонистон бўйича келиша олмади ва баённома маросими чоғида Путин ва Обама бир-бирлари билан умуман гаплашмасликни афзал кўрди. Олти ой ўтгач, Қрим Россия таркибига кирди ва G8 формати ўтмишда қолди.

    2018 йил. Натижа келтирмаган дўстона суҳбат

    Фото: AP Photo

    Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасидаги энг жиддий музокаралар 2018 йилда Хелсинки шаҳрида бўлиб ўтди. Икки мамлакат раҳбарлари бир неча соат давомида турли хил муаммоларни муҳокама қилди. Президентлар дўстона нотада хайрлашди. Путин Трампга футбол бўйича 2018 йил жаҳон чемпионати расмий тўпини совға қилди ва Америка президенти россиялик ҳамкасбини Вашингтонга таклиф қилди. Кейинчалик Махфий хизмат тўпни Трампдан олиб қўйди, Путин эса АҚШга қадамини босмади. Вашингтон Россияга қарши тобора кўпроқ санкциялар жорий қилиб, аввалдан мавжуд бўлган қора рўйхатларни кенгайтирди. Трамп даврида муносабатларда катта ютуқларга умид қилишнинг ҳожати йўқ, деган фикр Москвада чуқур илдиз отди.

    Мавзуга доир: Фоторепортаж: Женева Путин ва Байден саммитига тайёргарлик кўрмоқда. Байден Женевага етиб келди

    16.06.2021, 14:36   Изоҳ (0)   43479
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туркия ва Озарбайжон президентлари иттифоқчилик тўғрисида декларация имзолади

    16.06.2021, 12:42

    Фоторепортаж: Женева Путин ва Байден саммитига тайёргарлик кўрмоқда. Байден Женевага етиб келди

    16.06.2021, 10:17

    Мексикада поезд рельсдан чиқиб кетиб, аҳоли яшайдиган уйларга урилди

    16.06.2021, 08:24

    Истанбулнинг қадимий қисмидан ерости йўллари тармоғи топилди (фото)

    16.06.2021, 07:49

    Илон Маск ваъдасига мувофиқ сўнгги уйини ҳам сотмоқда

    16.06.2021, 07:07

    Елизавета II қандай сабаблар унинг тахтдан воз кечишига олиб келишини айтди

    15.06.2021, 23:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47

    Сирдарёда 892 млн сўмлик ноқонуний заргарлик савдоси фош этилди

    Ўзбекистон | 5 июл, 22:22

    Суперлига. “ОКМК” Муборакда “Машъал”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 22:20

    Исроил Эроннинг бешта ҳарбий объектга зарба берганини яширгани аниқланди

    Дунё | 5 июл, 22:05

    Тошкентда июнь ойида тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига нисбатан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган

    Ўзбекистон | 5 июл, 20:28

    Макрон Стармердан Фаластинни давлат сифатида тан олишни талаб қилмоқда — Telegraph

    Дунё | 5 июл, 19:50

    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади

    Реклама | 5 июл, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.